АҚШ «Толибон» билан келишувга эришди
АҚШ расмийлари ва «Толибон» ҳаракати вакиллари яқин орада кучга кирадиган етти кунлик сулҳ тўғрисида келишувга эришди. Бу ҳақда Euronews хабар бермоқда.
Ушбу даврнинг муваффақиятли якунланиши ўт очишнинг расман тўхтатилишига, афғонлараро мулоқотнинг бошланишига ва Америка қўшинларининг Афғонистондан якуний олиб чиқилиши учун шароит яратилишига олиб келиши мумкин. Аввалроқ, АҚШ давлат котиби Майк Помпео ва Пентагон раҳбари Марк Эспер Мюнхен хавфсизлик конференцияси доирасида Афғонистон президенти Ашраф Ғаний билан учрашган эди.
Германия ташқи ишлар вазири Хайко Маас АҚШ ва «Толибон» ўртасидаги эҳтимолий сулҳни олқишлади. Шу билан бирга, дипломат қўшимча қилди: «Биз биргаликда Афғонистонга кирдик ва биргаликда чиқиб кетамиз. Биз ўз нуқтаи назаримиз бўйича ушбу тамойилга амал қилишимиз керак, чунки Афғонистондаги немис контингенти сон бўйича иккинчи ўринда туради».
Маас узоқ муддатли тинчликка эришиш учун Афғонистонда тинчлик музокаралари зарурлигини таъкидлади.
Вашингтон ва «Толибон» келишувга эришгани тўғрисида маълум қилиши мумкинлиги ҳақида АҚШ раҳбари Дональд Трамп ўтган пайшанба куни айтиб ўтди. Президентнинг сўзларига кўра, АҚШ ўз ҳарбийларини ватанга қайтаришни хоҳлайди. Вашингтон толиблар Афғонистонда жанговар ҳаракатлар мунтазамлигини амалда камайтиришга тайёрлигини намойиш қилиши лозим, деб ҳисоблайди.
Мавзуга оид
15:44
АҚШда жарроҳ робот видеога қараб операция қилишни ўрганди
14:22
АҚШ: КХДР аскарлари аллақачон Украинага қарши урушда қатнашмоқда
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024