Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманганда ҳайдовчи Nexia’да пиёдани уриб юбориб, ҳодиса жойидан қочиб кетди
Рўй берган ҳодиса оқибатида пиёда олган тан жароҳатлари туфайли ҳодиса жойида вафот этган
2020 йил 10 февраль куни соат тахминан 21:00да Чортоқ-Калишох-Ҳазратшоҳ 4Р-119 автомобиль йўлининг Чортоқ тумани Тинчлик кўчасидан ўтган 20-км.да номаълум автомашина ҳайдовчиси йўлнинг ўнг четида ҳаракатланиб кетаётган пиёда 62 ёшли О.Қ.ни уриб юбориб, ҳодиса жойидан яширинган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, оқибатда О.Қ. олган тан жароҳатлари туфайли ҳодиса жойида вафот этган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ушбу жиноятни Чортоқ туманида яшовчи 27 ёшли М.А. ўзининг бошқарувидаги “Nexia” русумли автомашинасида содир этганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чортоқ туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан М.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) ва 117-моддаси 2-қисми (Хавф остида қолдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
05:32
Тошкентда ЙПХ мотоцикллари иштирокида авария рўй берди
10:56 / 11.07.2026
Ўзбекистонлик ҳайдовчи Америкада оқибати ўлим билан тугаган ЙТҲ содир этди
12:35 / 08.07.2026
Lacetti иккига бўлиниб кетган авария оқибатида икки киши ҳалок бўлган
10:58 / 08.07.2026