Сирдарёда аёл киши туман ҳокими этиб тасдиқланди
Сирдарё вилояти ҳокими ўринбосари, сенатор Дилфуза Уралова вилоятнинг Боёвут тумани ҳокими этиб тасдиқланди.
Халқ депутатлари Боёвут тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.
Сирдарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизматига кўра, туман Кенгашининг сессиясида ташкилий масала кўрилди. Ўлмасжон Ёрмуҳаммадович Мамадаминов бошқа ишга ўтаётганлиги муносабати билан Боёвут тумани ҳокими лавозимидан озод этилди.

Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлиги
Унинг ўрнига вилоят ҳокими ўринбосари Дилфуза Жумановна Уралова Боёвут тумани ҳокими этиб тайинлаш тўғрисидаги вилоят ҳокимининг қарори бир овоздан маъқулланди.

Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлиги
Дилфуза Уралова 2012 йилда - «Шуҳрат» медали билан тақдирланган. Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгаши депутати, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси ҳисобланади.
Д.Уралова 1985-1990 йиллар мобайнида - Гулистон давлат университети талабаси, 1990-2001 йиллар - Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани 10-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси, 2001-2010 йиллар - Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани 10-умумий ўрта таълим мактаби директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, директори бўлган.
2010-2015 йиллар мобайнида - Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимида ишлаган, 2015-2017 йиллар мобайнида - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати бўлган.
2017 йилдан шу кунга қадар Сирдарё вилояти ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келган.
Дилфуза Уралова айни вақтда Ўзбекистондаги ягона аёл ҳокимдир.
- Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2019 йил 27 декабрь куни ал-Хоразмий мактабида ёшлар билан бўлган учрашувда Тошкент шаҳри туманларидан бирига аёл ҳоким тайинлашни таклиф қилганди. Президент «қаерда аёл бўлса, ўша ерда коррупция камроқ, ўша ерда халқ билан мулоқот кўпроқ» бўлишини таъкидлаганди.
- Кейинроқ, 2020 йилнинг январь ойида Олий Мажлис Сенатининг биринчи мажлисида президент туман ҳокимлиги лавозимига ҳам аёлларни излаётгани ҳақида гапирганди.
Тавсия этамиз
Гўшт нархи ошиши: қўшни мамлакатларда вазият қандай?
Иқтисодиёт | 20:36 / 15.04.2025
ЕОИИ Марказий Осиё интеграциясига монелик қилувчи омил бўлиши мумкин — Фарҳод Толипов
Ўзбекистон | 19:45 / 15.04.2025
Инфляцияни ўлчаш: нархлар қандай кузатилади?
Ўзбекистон | 19:31 / 15.04.2025
Жонни хатарга қўйиб... “Ошқозон”сиз озиш орзуси ҳақида
Жамият | 17:46 / 15.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Россиядаги ЙТҲда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди
Жаҳон | 08:20
-
Ремонтада бўлмади. «Арсенал» «Реал»ни тождан маҳрум этди
Спорт | 03:04
-
Лондон ва Париж мигрантлар алмашинуви бўйича келишувни муҳокама қилмоқда
Жаҳон | 01:01
-
Россияда давлатга хиёнат учун судланганлар сони СССР давридан бери рекорд кўрсаткичга чиқди
Жаҳон | 00:29
Мавзуга оид

17:49 / 03.11.2024
ЎзЛиДеП фермерлар фаолиятига ноқонуний аралашувни қоралаб, баёнот берди

16:04 / 01.11.2024
Боёвут ҳокими Дилфуза Уралова фермерни ҳақоратлаб, ИИБга уни қамаб қўйишни буюрди

22:50 / 25.06.2020
Ҳамшира иш ўрни 300 доллар: Боёвутда Бандликка кўмаклашиш марказининг икки ходими қўлга олинди

09:56 / 15.05.2020