Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой авиакомпаниялари коронавирус туфайли 80 мингга яқин рейсни бекор қилди
Касалликнинг тарқалиши сабабли Хитой авиакомпаниялари 78 минг рейсни бекор қилишга мажбур бўлди. Расмийлар маълумотига кўра, йўловчилар сони икки бараварга камайган
20 январдан 13 февралгача Хитойнинг учта авиакомпанияси коронавируснинг янги тури тарқалаётгани сабабли 78 минг рейсни бекор қилди ва 13 миллион чиптани қайтариб берди. Бу ҳақда Хитой Давлат мулкини назорат қилиш ва бошқариш қўмитаси раҳбарининг ўринбосари Жэн Хунбин маълум қилди, деб хабар бермоқда China News Twitter’даги аккаунтида.
Унинг сўзларига кўра, авиаташувчилар рейсларнинг бекор қилиниши туфайли жиддий зарар кўрди, чунки Хитойда Баҳор байрами (Ой тақвими бўйича янги йил)ни нишонлаш муносабати билан ушбу даврда фаол саёҳатлар кузатилади. Хусусан, 2020 йилда ушбу кунлар йўловчилар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан икки баравар камайди, дея таъкидлаб ўтди Хунбин.
Авиаташувчилардан ташқари туризм соҳасида фаолият юритадиган компаниялар ҳам зарар кўрди. Давлат мулкини назорат қилиш ва бошқариш қўмитаси раҳбарининг ўринбосари маълумотига кўра, диққатга сазовор жойлар, дўконлар, меҳмонхоналар ёпилган.
Эслатиб ўтамиз, Uzbekistan Airways компанияси коронавирус эпидемияси сабабли 4 февралдан Хитойга доимий авиақатновлар вақтинчалик тўхтатилиши ҳақида хабар қилди.
2019 йил декабрь ойида Хубэй провинциясининг Ухан шаҳрида янги турдаги коронавирус тарқалиши бошланди. Вирус тарқалиши тезда Хитойнинг материк қисмига кўчди, сўнгра дунёдаги айрим давлатларда кузатилди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг 17 февралдаги маълумотига кўра, дунёда касалланишлар сони 71,5 минг кишига яқинлашди. 1873 киши янги вируснинг қурбонига айланди.
Аввалроқ, коронавирус туфайли оғир атлетика бўйича Осиё чемпионати Қозоғистондан Ўзбекистонга кўчирилгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
22:32 / 17.06.2026
Трамп Россия ва Хитойни «бутун дунёни портлатиб юбормаслик» учун ядровий келишувга чақирди
20:41 / 17.06.2026
Хитойнинг йирик нефть-газ компанияси топ-менежери пора учун ўлимга ҳукм қилинди
17:47 / 17.06.2026
Шавкат Мирзиёев Хитойнинг етакчи компаниялари ва молия институтлари делегацияси билан учрашди
09:56 / 16.06.2026