Ўзбекистон | 11:35 / 19.02.2020
5438
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда аэропорт йиғимлари пасайтирилади

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистонда хорижий авиакомпанияларга қулайликлар яратиш, мамлакатнинг авиацион жозибадорлигини ошириш мақсадида барча аэропортларда аэрпорт йиғимларини 20 фоизга камайтириш режалаштирилган. Бу ҳақда Транспорт вазири Элёр Ғаниев Тошкентда бўлиб ўтаётган I Халқаро авиация форумида айтиб ўтди.

У ўз нутқида авиацияни ривожлантириш олдида турган вазифаларга тўхталиб, авиация тармоғи рақамли технологияларсиз ривожлана олмаслигини таъкидлади.

«Ўзбекистонга учиб келадиган авиакомпаниялар сонини ошириш устида ишлаяпмиз. Шу мақсадда республикадаги аэропортларнинг жозибадорлигини ошириш учун барча ҳудудий аэропортларда аэропорт асосий йиғимларини камида 20 фоизга пасайтириш бўйича қарор қабул қилинган», дея унинг сўзларини келтирмоқда  мухбири. 

Вазир ҳар бир алоҳида авиакомпания билан дифференциациялаш ёндашуви асосида музокаралар олиб борилиши мақсадга мувофиқ бўлишини қўшимча қилди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид