Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Танқидга муносабат: Хонободлик оғир атлетикачилар зали таъмирланиб қайтариб берилди
15 февраль куни сайтда Андижон вилояти Хонобод шаҳрида фаолият юритиб келаётган оғир атлетика залининг шаҳар ҳокимлиги томонидан олиб қўйилгани ҳақида «Хонобод ҳокими олимпия чемпиони шуғулланган 50 йиллик оғир атлетика залини яна ёпди» сарлавҳали таҳлилий-танқидий материал эълон қилинган эди.
Kun.uz’га маълум қилинишича, Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ташаббуси билан муаммо ўрганилиб, бартараф этилди. Айни пайтда мазкур зал Хонобод шаҳар ҳокимлиги томонидан таъмирланиб, ёшларни оғир атлетика билан шуғулланишлари учун барча шароитлар яратилмоқда.
Давлат активларини бошқариш агентлиги Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси ҳам бу ҳақда маълумот тақдим қилди.
Унда вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан ҳудудий бошқарма ҳузуридаги вилоят Ижара маркази томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда «Ноль» ставкада уч томонлама шартнома имзолангани ҳақида айтилади. Ҳужжатга кўра, оғир атлетика мураббийи Б. Ҳамидов ўз тарбияланувчилари билан маданият бўлими биносида 25 февралдан қонуний тарзда фаолият юритишни бошлаши қайд этилган.
Элмурод Эрматов, Андижон
Мавзуга оид
09:42 / 14.02.2026
2025 йилда сабзавот етиштиришда Андижон вилояти етакчи бўлди
09:19 / 14.02.2026
Андижонда 1 млн долларлик “мефедрон” нарколабораторияси фош этилди
10:11 / 13.02.2026
Андижонда тадбиркорни қотил ёллаб ўлдирмоқчи бўлган шахслар ушланди – ДХХ
22:24 / 12.02.2026