Демократик партиядан сайловларда иштирок этиш ниятида бўлган вермонтлик сенатор Берни Сандерс The Washington Post’нинг Россия президентлик кампаниясига аралашишга ва унга ёрдам беришга ҳаракат қилаётгани тўғрисидаги мақоласига изоҳ берди.
«Ростини айтсам, Путин кимни президент сифатида кўришни истаётгани менга аҳамиятсиз, - дея маълум қилди у газетага. - Менинг Путинга мурожаатим: Америкадаги сайловлардан узоқроқ туринг ва мен президент сифатида бу ҳақда тегишли чоралар кўраман».
Сандерснинг сўзларига кўра, Россия 2016 йилда интернетдаги тарғибот ёрдамида АҚШда «парчаланиш келтириб чиқаришга» уринди ҳамда ҳозир ҳам худди шу нарса содир бўлмоқда.
Нашрнинг вазиятдан хабардор манбаларга таянган ҳолда ёзишича, сенатор Россиянинг Сандерсга ёрдам бериш ҳаракатлари ҳақида америкалик амалдорлардан билиб қолган. Бу ҳақда амалдаги давлат раҳбари Дональд Трамп ва АҚШ қонунчиларига ҳам маълумот берилган. «Россиянинг ёрдами» айнан нимани англатиши номаълум, дея ёзади газета.
Reuters хабарига кўра, конгрессдаги манба разведка ходимлари АҚШ расмийларини Сандерс ва Трамп кампанияларини кучайтиришга қаратилган Россиянинг эҳтимолий ҳаракатлари ҳақида огоҳлантирган. Шу билан бирга, суҳбатдошнинг огоҳлантиришича, бу дастлабки хулосадир.
Facebook’нинг агентликка маълум қилишича, Сандерснинг кампаниясига «Россия ёрдами» ҳақида бирон бир далилни кўришмаган. Кейинчалик компания ўз изоҳини ўзгартириб, Москва сенаторни қўллаб-қувватлаётганига оид далилларга эга экани ёки улар йўқлиги ҳақидаги масалага аниқлик киритишни истамади, дея хабар берди Reuters.
WP’нинг таъкидлашича, 19 февраль куни бўлиб ўтган Демократик партиядан президентликка номзодлар илгари суриш бўйича даъвогарлар дебати давомида Сандерс кибержиноятчилар демократлар ўртасида келишмовчилик келтириб чиқариш мақсадида ижтимоий тармоқлардан фойдаланишга уринаётгани ҳақида маълум қилди. «Барчамиз 2016 йилни яхши эслаймиз... ва руслар ҳамда бошқалар сайловларга аралашишга ва бизни бўлиб ташлашга ҳаракат қилгани ёдимизда», - деди















