Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тергов департаменти Андижондаги «газ заправка»да юз берган портлаш тафсилотларини маълум қилди
Газ ускунаси автомашинага 2018 йилда ўрнатилган, унинг серия рақамлари газ ускунасини қайд этиш ҳужжатларига мос келмаган
2020 йилнинг 25 февраль куни тахминан соат 10:10ларда Хўжаобод туманида автомобилларга газ қуйиш шохобчасида 32 ёшли Ш.О.нинг бошқарувидаги Nexia русумли автомашинасида портлаш юз бергани хабар қилинганди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментига кўра, портлаш натижасида шохобча ишчиси А.К. жароҳатланган бўлиб унга тиббий ёрдам кўрсатилган, бошқа ҳеч ким жароҳатланмаган. Шунингдек, портлашда 6 та автомашина турли даражада шикастланган.


Текширув жараёнида аниқланишича, газ қуяётган ушбу автомашинага ўрнатилган 100 литр ҳажмдаги 2012 йилда ишлаб чиқарилган газ баллонида портлаш юзага келган. Шунингдек, газ ускунаси автомашинага 2018 йилда ўрнатилган, унинг серия рақамлари газ ускунасини қайд этиш ҳужжатларига мос келмаслиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Хўжаобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
08:26 / 09.07.2026
Жаҳон газ бозорида қайси давлатлар етакчилик қилмоқда?
19:41 / 04.07.2026
Коммунал соҳа билан боғлиқ мурожаатлар сони кескин ортган – Рақобат қўмитаси
18:41 / 23.06.2026
Ўзбекистонда 464 та ёнилғи қуйиш шохобчаси фаолияти вақтинча тўхтатилди
16:36 / 29.05.2026