АҚШ ва «Толибон» ҳаракати ўртасида тинчлик келишуви имзоланди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида келишувни АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Залмай Халилзод ҳамда «Толибон» етакчисининг ўринбосари, ҳаракатнинг Қатардаги офиси раҳбари мулла Абдулла Ғани Бародар имзолаган.
BREAKING: The US and Taliban have signed a historic peace deal, in which the US has agreed to withdraw all troops from Afghanistan within 14 months.
— Sky News (@SkyNews) February 29, 2020
For more on this breaking story, head here: https://t.co/b5RzwRuX8l pic.twitter.com/v6pPxsJwk2
АҚШ давлат котиби Майк Помпео толибларни «Ал-Қоида» билан алоқаларни тўхтатиш бўйича ваъдаларни бажаришга чақирди, дейилади маълумотда.
Бир қатор давлатлар ва халқаро ташкилотлар делегациялари маросимда кузатувчилар сифатида иштирок этмоқда.
Аввалроқ, «Толибон» ва АҚШ делегациялари ўртасида узоқ давом этган музокаралардан кейин келишув тайёрлангани ва 29 февраль Доҳада икки томондан имзоланиши хабар берилганди.
«Ўнлаб йиллар давом этган ихтилофдан кейин биз толиблар билан Афғонистонда зўравонликни қисқартириш ҳақидаги келишувга келдик. Бу тинчлик учун узоқ давом этган йўлдаги муҳим қадамдир, мен барча афғонларни бу имкониятдан фойдаланиб қолишга чақираман», - деб ёзганди Майк Помпео твиттерда.
АҚШ ва «Толибон» Доҳада 2019 йил давомида музокаралар олиб борган, бироқ тинчлик келишувининг имзоланиши Афғонистонда америкалик ҳарбийларнинг ҳалок бўлишига олиб келган теракт сабабли барбод бўлганди.
Абдулазиз Комилов: «Афғонистон масаласида «нолга тенг ўйинларда» иштирок этишга интилмаймиз»
Ўзбекистоннинг «Толибон» билан мулоқоти қандай тамойилга асосланган? Вазир изоҳ берди















