Жамият | 09:18 / 02.03.2020
5391
1 дақиқада ўқилади

Бухорода икки нафар эркак аёл кишини 13 800 000 сўмга «ухлатди»

Бухоро вилоятида икки нафар эркак аёл кишининг ишончига кириб, уни алдади.

Иллюстратив фото

2020 йилнинг 25 февраль куни Пешку туманида яшовчи 42 ёшли Л.Г. туман ИИБга ариза билан мурожаат қилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.

У Жондор туманида яшовчи 33 ёшли А.С. ва 41 ёшли М.Ж. биргаликда бизнес қилиш шарти билан 13 800 000 сўм пулларини алдов йўли билан қўлга киритиб, бугунги кунга қадар берган берган ваъдасини бажармасдан пулларни қайтармасдан келаётганликларини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Пешку тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “б” банди (бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилган фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган ва жабрланувчига етказилган моддий зарарни ундириш чоралари кўрилмоқда. 

Дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда

Мавзуга оид