Туркиянинг Идлибда кутган энг асосий нияти – сулҳ. Россиядан режим ҳужумларини тўхтатишини истаётган Анқара «Бу масала биз учун энг муҳимидир», деган фикрини ифода этади. Идлибда ташкил этилган 12та кузатув пункти операциялардан холи бўлади, деган мажбурият Россияга яна бир бор эслатилади.

Россия «Сочи келушуви»нинг «минтақадаги ўзгарувчан шароитлар» доирасида янгиланишини истамоқда. У «ишончли ҳудуд майдонининг камайтирилиши», мухолифат ва Туркия Идлибнинг 40 фоизига тенг келувчи янги ҳудудида қолиши лозимлиги ҳақидаги фикрини илгари суришда давом этмоқда. Бироқ Россия бу борада янги таклиф билан столга чиқиши ҳам мумкин, деб тахмин қилинмоқда.

Путиннинг матбуот хизмати раҳбари Дмитрий Песков бироз аввалроқ Эрдўған билан музокараларда Москва «Сочи келушуви» шартларида қатъий туриши, Суриянинг ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиши ва Дамашқни террорчилар билан курашда қўллаб-қувватлашда давом этишини билдирганди.

Россия, шунингдек, М4-М5 автомагистралларининг ҳам ишончли ҳолга келтирилиши, бу ҳудудда Туркия билан қўшма патрул хизмати олиб бориш истаги ҳам кун тартибида  турибди. Учрашувда, шунингдек, Ливиядаги ўзгаришлар, Халқ мудофааси бўлимлари-Курдистон ишчи партияси (YPG-PKK) билан кураш ва С-400 билан боғлиқ ўзгаришлар ҳам кўриб чиқилади.

Шанба куни Эрдўған Путин билан телефон орқали мулоқотида, ундан Туркияни Сурия президенти Башар Асад режими билан холи қолдиришни сўрагани ҳақида айтганди.

«Мен Путинга кеча «Сизнинг у ерда (Сурияда) нима ишингиз бор? Қаршимиздан чекилинг, бизни режим [Асад] билан холи қўйинг», дедим. Ишонинг, биз нима қилиш керак бўлса қиламиз, деди турклар раҳбари ва турк ҳарбийлари у ерга рус ҳарбийлари каби Асад таклиф билан эмас, Сурия халқи илтимоси билан кирганини қўшимча қилди.

Эрдўған Путинга: «Қаршимиздан чекининг ва бизни режим билан холи қўйинг»

Бунга жавобан Песков Россия бу ҳудудда Суриянинг қонуний ҳукумати сўрови билан ҳаракатланиши, шундай экан, рус ҳарбийлари бу мамлакатда бўлиши қонуний эканини таъкидлади.

«Суриядаги бошқа давлатларнинг ҳарбийлари халқаро ҳуқуқ нормалари ва тамойилларига зид равишда бўлиб туришибди», деган Песков.

Кремль аввалроқ ҳам Анқарани «Сочи келушуви» шартларига риоя қилмаганликда айблаганди. Бу келишувга кўра, айнан Анқара Идлибдаги деэскалация ҳудудида жойлашган қуролли гуруҳларни қуролсизлантириши керак эди.