Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистон президенти мамлакатда бош вазир лавозимини бекор қилди
Душанба куни Ғани қасамёд қилди ва Афғонистон президенти лавозимига расман киришди. Сайловлардаги мағлубиятини тан олмаган Абдулла Абдулла шу куни параллел равишда давлат раҳбари сифатида инаугурация маросимини ўтказди.
Афғонистоннинг қайта сайланган президенти Ашраф Ғани мамлакат раҳбарлигига бўлиб ўтган сайловлар натижаларини тан олмаган Абдулла Абдулла эгаллаб турган бош вазир лавозимини бекор қилди. Бу ҳақда Афғонистон президентининг расмий вакили Сидиқ Сидиқийга таяниб TOLOnews телеканали хабар берди.
Душанба куни Ғани қасамёд қилди ва Афғонистон президенти лавозимига расман киришди. Сайловлардаги мағлубиятини тан олмаган Абдулла Абдулла шу куни параллел равишда давлат раҳбари сифатида инаугурация маросимини ўтказди.
Бош вазир лавозимига тенг ижрочи ҳокимият раҳбари лавозими 2014 йил сентябрда икки сиёсатчи ўртасидаги келишув доирасида таъсис этилганди. Ўшанда ҳам Абдулла Абдулла президентлик сайловларида Ғанидан мағлубиятга учраганини тан олмаганди.
Афғонистонда 28 сентябрь куни президентлик сайловлари бўлиб ўтди. Мамлакатнинг амалдаги раҳбари Ашраф Ғани сайловда 50,64 фоиз овоз тўплаб ғолиб чиқди. Унинг рақиби Абдулла Абдулла сайлов натижаларини тан олмади ва ўзини ғолиб деб эълон қилди.
Мавзуга оид
10:50 / 12.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида қўшимча темирйўл қурилиши мумкин
11:30 / 11.06.2026
Афғонистон–Покистон можаросига қарамай, Кобул коридорини қуриш лойиҳаси давом этмоқда
17:54 / 10.06.2026
Покистон Афғонистон бўйлаб ҳаво зарбалари берди: 26 киши ҳалок бўлган
17:37 / 09.06.2026