Вазирлар Маҳкамасининг “Миллий халқ ўйинлари” халқаро фестивалини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Маданият вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Фанлар академияси, Жиззах вилояти ҳокимлигининг “Миллий халқ ўйинлари” халқаро фестивалини 2021 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир марта октябрь ойида анъанавий тарзда Жиззах вилояти Зомин туманида ўтказиш тўғрисидаги таклифи маъқулланиши мумкин.

“Миллий халқ ўйинлари” халқаро фестивалини ўтказиш бўйича Республика ташкилий қўмитаси таркиби тасдиқланади.

Ташкилий қўмитага:

   манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Фестивалга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича тадбирлар режасини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва ҳомийлик хайрияларини жалб этиш бўйича чоралар кўриш;

 Фестивални ташкил этиш ва уни ўтказиш билан боғлиқ бошқа масалаларни ҳал этиш вазифалари юкланади.

Маданият вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Фанлар академияси, Жиззах вилояти ҳокимлиги:

“Миллий халқ ўйинлари” халқаро фестивалини ўтказиш тартиби тўғрисида Низомни ишлаб чиқиб, тасдиқлайди;

фестиваль дастурини ишлаб чиқиш ва уни фестивалдан камида уч ой аввал туристик ташкилотларга тақдим этиш, Интернет жаҳон ахборот тармоғи ва ижтимоий тармоқларда жойлаштиришни таъминлайди;

Фестиваль совриндорларига топшириладиган диплом, сертификат ва ҳайкалча намуналарини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди.

Фестивални ташкил этиш ва уни ўтказиш бўйича масъул этиб Маданият вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Жиззах вилояти ҳокимлиги белгиланади.

Жиззах вилояти ҳокимлиги Зомин туманида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини амалга оширишни, Фестиваль ўтказадиган саҳна майдонлари ва жойларни талаб даражасида тайёрлашни таъминлайди.

 Ташқи ишлар вазирлиги Маданият вазирлиги ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг талабномалари асосида Фестивал иштирокчиларининг кириш визаларини чет элдаги дипломатик ваколатхоналар ҳамда консуллик муассасаларида, зарур ҳолларда И. Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропортида консуллик ва бошқа йиғимларни ундирмасдан расмийлаштиришни таъминлайди.