«Гегемон барқарорлик» назариётчилари ҳақми?

19 асрдаги «Pax-Britanica» ва 20 асрдаги «Pax-Americana» замонида ягона глобал фигуранинг сиёсий, иқтисодий ва ҳарбий соҳалардаги яққол устунлиги туфайли халқаро тизим нисбатан барқарор эди, деб таъкидлайдиган «гегемон барқарорлик» назариётчилари сўнгги йилларда юз бераётган нотинчликлардан сўнг ўзларининг ҳақ эканларини ўйлашаётган бўлса ажаб эмас.

АҚШнинг Обама давридаги сокинлиги ва Трамп даврида анча шовқинли тарзда давом этаётган «глобал барқарорликни кафолатловчи фигура» ролидан чиқиш стратегияси Бирлашган Миллатлар Ташкилоти тизимини ҳам, унинг глобал иқтисодий бошқарув архитектурасини ҳам жиддий равишда заифлаштириб, халқаро инқирозларга қарши курашиш қобилиятини маҳв этди.

Бундан ташқари, аввал Хитойга қарши бошланган ва кейинчалик бошқа давлатларни ҳам қамрайдиган даражада кенгайтирилган савдо урушлари эркин савдо ва соғлом рақобат тамойилларига асосланган, деб баҳоланувчи либерал халқаро тизимнинг асосларини йўқ қилди. Шу боис, бир қутбли ёки икки қутбли дунё сифатида кўришга одатланганимиз барқарорлаштирувчи кураш шакллари тарихнинг бир қисмига айланган кўп қутбли глобал тартибга, шунингдек, турли фигураларнинг ўз миллий манфаатлари йўлида қарама-қарши стратегияларни амалга ошириши учун замин яратди. Бу заминда бир томондан манфаатлар тўқнашуви ва сиёсий-ҳарбий можаролар кучайиб борар экан, бошқа томондан, энергия манбалари ёки иқтисодий ва технологик устунлик омиллари нуқтайи назаридан халқаро рақобат тобора ҳалокатли тус олиб бормоқда.

Тўппончадан ўқ узилди...

Биз бошида турган 2020 йилда кети узилмаётган глобал муаммолар дунё иқтисодиётида 2008 йилдаги глобал молиявий инқироз давридан кейинги энг нотинч давр сифатида баҳоланмоқда. АҚШ ва Хитой савдо урушлари кескинлигини ўзаро музокаралар йўли билан ҳал қилишга уринаётган бир пайтда Шарқий Осиёга, кейин эса бутун дунёга тарқалган коронавирус эпидемияси кўплаб мамлакатларда кундалик ҳаёт ҳаракатчанлиги сезиларли равишда секинлашишига олиб келди, жиддий ташвишларни келтириб чиқарди.

Ушбу эпидемия Хитой ва Шарқий Осиё билан чегараланади, деб тахмин қилинган бўлса-да, АҚШ, Европа ва Яқин Шарқ мамлакатлари мисолида глобал хавфга айланиши жаҳон иқтисодиётининг ишлаб чиқариш ва талабида сезиларли қисқариш тенденцияларини юзага келтирди. Коронавирус хавфига қарши кўрилган чора-тадбирларнинг кучли бир халқаро координация тармоғи томонидан қўллаб-қувватланмагани глобал бошқарув механизмларидаги заифлашувни борган сари кучайтирмоқда. Устига устак, ушбу эпидемиянинг жаҳон иқтисодиётига узоқ муддатли таъсири тўғрисида аниқ баҳолар ҳали ишлаб чиқилмаган бир пайтда халқаро нефть бозорларида кутилмаган воқелик содир бўлди. Яъни Россия ва Саудия Арабистони ўртасида жаҳон нефти нархларини белгилаш ва бозорларни тақсимлаш можароси ортидан энергия урушини бошлаш учун ишорат топпончасидан