Ўзбекистон | 16:38 / 14.03.2020
27156
1 дақиқада ўқилади

Кушербаев: «Ёлғон маълумотлар тарқатганлик учун жазо цензурани кучайтириши мумкин»

Фото: KUN.UZ

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси юзасидан ўз фикрларини билдирди.

«Соғлиқни сақлаш вазирлигининг турли эпидемиялар фонида ёлғон хабарлардан фуқароларни ҳимоя қилиш мақсадида ишлаб чиққан қонун лойиҳаси цензурани кучайтиришга йўл очиб бериши мумкин», - деб ёзди у Telegram’даги каналида.

Депутатнинг фикрича, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот соҳасига тааллуқли қонун лойиҳалари ишлаб чиқишдан кўра тиббиёт соҳасидаги муаммоларни бартараф қилиш бўйича ишлаши керак.

«Тўғриси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот соҳасидан кўра тиббиёт соҳасида тиқилиб ётган муаммоларни бартараф қилиш бўйича қонун лойиҳа ишлаб чиқса бир оз мантиқлироқ бўлармиди. Яна билмадим», - дея хулоса қилди Расул Кушербаев.

Аввалроқ, ёлғон маълумотлар тарқатганлик учун жарима жорий этилиши мумкин экани хабар берилганди.

Мавзуга оид