Эндиликда Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (www.my.gov.uz) ижро ҳаракатлари амалга оширилишининг автоматлаштирилган мониторинги бўйича давлат интерактив хизматини олиш мумкин.

Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги хабарига кўра, Мажбурий ижро бюросига жўнатилган қарзлар тўғрисида маълумотни билиш учун ЯИДХП сайтида рўйхатдан ўтган ҳолда “Фуқаролик” бўлимида “Ижро ҳужжати бўйича қарздорликни текшириш” (https://my.gov.uz/ru/service/319) хизматига ўтиш ва “Хизматдан фойдаланиш” тугмасини босиш керак бўлади ёки "қарз", "МИБ", "қарздорлик" калит сўзларини киритиб, сайтнинг қулай қидириш тугмасидан фойдаланиш лозим. 

Шундан сўнг бир неча сония ичида ижро ҳужжатлари ҳақида умумий маълумотлар тақдим этилади.

Ижро ҳужжатига қуйидагилар киради: қарз миқдори, ижро этувчи иш юритиш рақами, ижро ҳужжатининг мазмуни, бюро бўлинмасининг номи ва унинг масъул ходимининг телефон рақами.