Ўзбекистон | 08:54 / 16.03.2020
18803
1 дақиқада ўқилади

Нодавлат таълим ташкилотларининг ўқувчиларига таътил бериш тавсия қилинди 

Ўзбекистонда нодавлат таълим ташкилотларининг ўқувчи, талаба ва ўрганувчиларига таътил бериш тавсия қилинди.

Фото: Fotolia

Коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов бошчилигида йиғилиши ўтказилиб, бир қатор қатъий чоралар белгиланди. Барча давлат таълим муассасалари фаолияти тўхтатилди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси республикадаги барча нодавлат таълим ташкилотларининг ўқувчи, талаба ва ўрганувчиларига таътил беришни тавсия қилди.

Аввалроқ, барча ОТМ, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида 16 мартдан эътиборан ўқиш тўхтатилиб, ўқувчи-талабалар икки ҳафта муддатга (ҳозирча) таътилга чиқарилиши хабар берилди.

Шунингдек, 16 мартдан Ўзбекистондаги барча умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун таътил эълон қилинди. 

Мавзуга оид