2020 йил 16 март куни Рига - Тошкент йўналиши бўйича бўлган HY104 қатнови Наманган шаҳрига келади. Бу ҳақда Uzbekistan Airways хабар бермоқда.
Қайд этилишича, ушбу қатнов билан келган барча йўловчилар Наманган шаҳрида карантинга юборилади.
Йўловчиларнинг вақтинча жойлаштириш пунктида туриши масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиология осойишталик агентлигининг бош қароргоҳига 71 276-49-66 телефон рақами орқали мурожаат қилиш мумкинлиги айтилади.
Бундан олдин, Uzbekistan Airways халқаро йўналишлардаги барча қатновларни бекор қилгани хабар берилганди.















