Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиядаги юрист Ўзбекистон элчихонаси томонидан матбуот анжумани ташкил этилишини таклиф қилди
Migrant.mobi ҳуқуқий портали юристи Ботиржон Шермуҳаммад ҳозирги коронавирус пандемияси вазиятида Россиядаги юртдошларимиздан келаётган минглаб мурожаатларни ҳисобга олиб, Ўзбекистон элчихонаси томонидан журналистлар ва блогерлар учун матбуот анжумани ташкил этиш таклифи билан чиқди.
“Маълумот етишмаслиги ва элчихона телефон рақамларига боғланиб бўлмаётгани сабабли юртдошларимиз орасида асоссиз миш-мишлар тарқалмоқда. Махсус ташкил этилган телеграм канал ва элчихонанинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларининг аудиторияси катта эмас.
Бош вазир Абдулла Арипов ҳам Ўзбекистонда журналистлар учун ҳар куни брифинглар ташкил қилинишини ваъда қилган эди.
Уч кундан буён бизга минглаб мурожаатлар келиб тушди. Бизда ҳам маълумот етарли эмас. Элчихона ҳодимлари томонидан бир қанча амалий ишлар қилинаётгани аниқ. Лекин бу ишлар етарли даражада ёритилмаяпти.
Ҳозирги мураккаб даврда икки миллиондан ортиқ ватандошларимизни ҳар қандай нотўғри хабар ва саросимадан асрашимиз керак”, деб ёзади у фейсбукдаги саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида Ўзбекистонда 16 март кунидан эътиборан жаҳоннинг барча мамлакатлари билан авиа ва автомобиль қатновлари тўхтатилди.
Ўз навбатида хориждаги Ўзбекистон фуқароларига ватанга қайтиш учун давлат чегарасидан ўтиш тақиқланмайди, Ўзбекистондаги хорижликлар учун ҳам ўз ватанларига қайтишларига рухсат берилади.
Ўзбекистон хорижда қолиб кетган фуқароларини чартер рейслар орқали эвакуация қилиши мумкин.
Маълумотларга кўра, айни пайтда хорижда юрган ўзбекистонликлар сони салкам 2 миллион нафарни ташкил этади.
Ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг 80 фоизи Россия Федерацияси ҳудудида, 15 фоизи Қозоғистон, 5 фоизи Жанубий Корея, Туркия, БАА, АҚШ ва бошқа давлатларда меҳнат қилмоқда.
Мавзуга оид
18:37 / 21.09.2025
COVID-19 пандемияси бошланишини ёритган хитойлик журналист 4 йилга қамалди
15:47 / 06.08.2025
АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги мРНК-вакциналари учун маблағни қайтариб олди
21:02 / 24.07.2025
Олимлар COVID-19 пандемияси одамларнинг миясини қаритганини аниқлади
17:18 / 05.07.2025