Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой Ўзбекистон билан коронавирусга қарши кураш борасидаги тажрибасини ўртоқлашди
Хитойлик экспертлар Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизими вакиллари билан ўтказилган видеоконференцияда мамлакат янги коронавирус инфекциясига қарши қандай кураш олиб боргани ҳақида батафсил маълумот берди
Бугун, 20 март куни Соғлиқни сақлаш вазирлигида Ўзбекистон ва Хитой Халқ Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирликлари вакиллари иштирокида видеоконференция бўлиб ўтди. Ўзбекистон томонидан соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов иштирок этди.

Хитой томони карантин вақтида профилактика чоралари, касалликнинг дастлабки босқичларида қандай дорилар ишлатилгани ва қайси дорилар умумий даволаш режимига киритилганлиги ҳақида гапириб берди.
Видеоконференцияда Ўзбекистондан ташқари, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Озарбойжон, Арманистон, Беларусь, Грузия, Покистон, Бангладеш, Шри-Ланка, Непал, Афғонистон, Ҳиндистон ва Украина вакиллари ҳам иштирок этди.
Аввалроқ, Хитойда Хубэй провинциясидан ташқарида бўлган шифохоналарда янги турдаги коронавирусдан даволанаётган беморларнинг сони 282 кишигача камайгани, мамлакатда даволанган беморлар 87,9 фоизни ташкил қилаётгани ҳақида хабар берилган эди.
Ҳозирги кунда Ўзбекистонда COVID-19 коронавируси аниқланган ҳолатлар сони 33тани ташкил этмоқда.
Мавзуга оид
18:29 / 08.07.2026
Xiaomi янги Sky Nomad автомобил брендини яратди
11:41 / 07.07.2026
Хитойда оғир хасталикка чалинган ватандош қўллаб-қувватланди
17:53 / 06.07.2026
Хитой Тинч океанида узоқ масофали баллистик ракетасини синовдан ўтказди
20:57 / 02.07.2026