Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, коронавирус касалига чалингани аниқланган сўнгги беморларнинг аҳволи ўрта оғир ва барқарор даражада. Шу билан биргаликда, ушбу касалликка чалинган илк беморлар соғайиб бормоқда.

Коронавирусга чалинган беморларга тун-у кун хизмат кўрсатаётганлар — Вирусология илмий текшириш институти клиникаси жамоаси

Бугун мамлакатдаги масжидларда коронавирус туфайли жума ва жамоат намозлари ўқилмади.

Президент Шавкат Мирзиёев хитойлик мутахассисларни махсус рейс билан Ўзбекистонга олиб келиб, профилактика тадбирлари бўйича маслаҳат ва кўмак олиб бўйича топшириқ берган.

Коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг навбатдаги мажлиси қарорига мувофиқ, барча ҳудудларда 21 мартдан бошлаб, бир қатор объектлар ва хизматлар фаолияти тўхтатилмоқда. 

Хусусан: 

  • кўнгилочар объектлар (шу жумладан, тунги клублар, дискотека);
  • спа ва массаж салонлар;
  • чойхона ва ошхоналар (уйга элтиб бериш хизмати бундан мустасно);
  • караоке, бильярд заллари, чилим (кальян) марказлари; 
  • компьютер ўйинлари хизматини кўрсатувчи тадбиркорлик фаолияти турлари. 

Шунингдек, 23 мартдан бошлаб, тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросим сингари оммавий тадбирлар ўтказилиши бекор қилинади. Ушбу маросимларни зарур бўлган тақдирдагина ихчам ҳолда, яқинлари билан бирга 10-15 киши иштирокида ўтказиш тавсия этилади.

Президент Республика махсус комиссиясига хориждаги фуқароларни мамлакатга қайтариш бўйича авиарейсларни ташкиллаштиришга кўрсатма берди. 

Комиссия Ўзбекистонга парвоз қиладиган қуйидаги чартер рейслар жадвалини тузиб чиқди:

  • 21 март куни Москва шаҳридан (Россия) соат 03:30да; Деҳли шаҳридан (Ҳиндистон) соат 17:30да;
  • 22 март куни Куала-Лумпур шаҳридан (Малайзия) соат 04.30да; Москва шаҳридан (Россия) соат 05:00да; Истанбул шаҳридан (Туркия) соат 06:00да ва Новосибирск шаҳридан (вақти аниқлаштирилмоқда);
  • 23 март куни Сеул шаҳридан (Корея Республикаси) соат 02:00да;
  • 24 март куни Джакарта шаҳридан (Индонезия) соат 07:00да;