Ўзбекистон | 09:28 / 24.03.2020
37922
1 дақиқада ўқилади

«Қамчиқ» довонида транспорт ҳаракати тўхтатилди

Фақатгина Фарғона водийсидан бошқа вилоятларда доимий рўйхатда турувчи фуқароларга яшаш манзилларига етиб олишларига имкон берилади

Фото: KUN.UZ

Фарғона водийсини қўшни вилоятлар ва чегарадош давлатлар билан боғловчи барча йўлларда вақтинчалик карантин постлари ташкиллаштирилганлиги ҳақида хабар берилган эди. 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати маълумотига кўра, ҳозирги вақтга келиб, хавфли вируснинг тарқалишини олдини олиш мақсадида Фарғона водийсини Тошкент шаҳри ва бошқа вилоятлар билан боғловчи “Қамчиқ” довонида ҳам вақтинча транспорт воситалари ҳаракати чекланди. 

Фақатгина Фарғона водийсидан бошқа вилоятларда доимий рўйхатда турувчи фуқароларга яшаш манзилларига етиб олишларига имкон берилади. 

“Фуқаролардан ушбу чекловларни тўғри қабул қилишларини, олиб борилаётган тадбирлар ва белгиланган тартибларга қатъий амал қилиш орқали хавфли вируснинг республикамизда тарқалишини олдини олишга ўз ҳиссаларини қўшишларини сўраб қоламиз!” - дейилади хабарда.

Мавзуга оид