18:14 / 25.03.2020
18598
Реклама

East Telecom компанияси ўз таркибига EVO интернет провайдерининг қўшилишини эълон қилди

Ўзбекистоннинг икки етакчи телекоммуникация операторлари алоқа сифатини яхшилаш ва инновацияларни жорий этиш мақсадида «ISTTELECOM» МЧЖ («East Telecom») ягона оператор сифатида фаолият юритишни бошлади.

Фото: East Telecom

2020 йил 20 март куни «East Telecom» ва «EVO» Ўзбекистонда симли ва симсиз интернет учун ягона ечимни тақдим этиш мақсадида режалаштирилган ўзгаришлар ҳақида янгиликларни эълон қилди.

Ўзбекистон телекоммуникация бозорида фаолият юритиб келаётган «East Telecom» ва«EVO» телекоммуникация операторлари алоҳида компаниялар сифатида юқори натижаларга эришишган. Ушбу етакчи тармоқларнинг бирлашиши симсиз ва симли ечимлардаги муаммоларни ҳал қилиб, интеграллашган хизматлар тармоғини очди.

«Замонавий дунёда тезкор ҳаракат қилишни талаб этадиган, профессионал ва шахсий вазифаларни бажариш узлуксиз алоқада бўлишни талаб қилади, – дейди «EastTelecom» бош директори Ли Бек Ҳи. – Фикримча, компанияларимизнинг қўшилиши нафақат рақамли маълумот алмашиш, балки маълумот олиш сифатини янада яхшилаш учун улкан имкониятлар яратиб беради.

Бугунги кунда, абонентларимиз компаниядан уларга алоҳида муносабатда бўлишларини ва турли хил шахсий имтиёзлар олишни истайдилар. Янгиланган «EastTelecom» абонентлар билан ўзаро муносабатларнинг барча йўналишларини, шу жумладан абонент алоқа хизматларини сотиб олишдан олдин ёки ундан кейинги ҳар қандай алоқаларни яхшилашни режалаштирмоқда.

Абонентларга мурожаат қилиш жойларидаги ушбу ўзгаришлар рақамли, юқори сифатли хизматларни тақдим этиш учун асос бўла олади».

Халқаро амалиётга асосланиб шуни таъкидлаш керакки, рақамли иқтисодиётда кўплаб компаниялар янги маҳсулотни тақдим этиш учун турли хил технологияларни бирлаштиришга ўтмоқдалар.

Технологияларнинг бирлашиши янги бизнес моделини очиш учун яхши имконият бўлиши мумкин.

Оммавий тенденцияга жавобан, «EastTelecom» бизнеснинг янги йўналишларини, хусусан IPCallCenter, Data-Center ҳамда электрон тижоратни ҳисобга олган ҳолда янги стратегияни ишлаб чиқмоқда. Data-Center тажриба лойиҳаси сифатида ишга туширилган бўлиб, у нафақат маълумотларни ҳимоя қилишда муҳим рол ўйнайди, балки рақамли иқтисодиёт соҳасидаги халқаро стандартларга ҳам мос келади.

Шу ўринда айтиш жоизки, янгиланган «EastTelecom» рақамли технологиянинг етакчи компаниялардан бири сифатида янги даврни очади.

Йил охирига келиб компания икки бренднинг бирлашувига якун ясаган ҳолда, ребрендинг ва тантанали маросимларни ўтказишни режалаштирмоқда.

Реклама ҳуқуқи асосида

Top