East Telecom компаниясининг маълумот маркази, алоқа маркази, СМС шлюз ва видеокузатув хизматлари ҳар қандай бизнеснинг ишончли фаолияти ва келажакдаги ривожини таъминлайди.

Ҳали ҳам давом этаётган коронавирус пандемияси дунё бўйлаб кўплаб, жумладан, Ўзбекистондаги компаниялар фаолиятига ҳам катта таъсир кўрсатди. Корхоналар, хусусан, кичик ва ўрта бизнес корхона ва маълумотлар хавфсизлиги, шунингдек, мижозларни излаш, уларни янгиликлардан хабардор қилиш бўйича бир қатор мураккабликларга дуч келишди. Ана шу вазифаларни ҳал қилиш учун телекоммуникацион компаниялар қулай хизматларни ишлаб чиқади.

East Telecom — Ўзбекистон бозорида 15 йилдан ортиқ вақт давомида муваффақиятли фаолият юритаётган, шунингдек, бизнеснинг барча турлари учун кенг кўламли хизматларни тақдим этиб келаётган етакчи телекоммуникацион операторлардан бири.

24/7/365 форматидаги ишончли маълумот маркази

East Telecom сервер ва тармоқ қурилмаларини офисда жойлаштиришда вақт ва жойни тежашни таклиф этади. Шунингдек, компания узлуксиз иш фаолиятини таъминлаш, электр узилишлари, қисқа туташувлар ва махсус маълумот марказида қизиб кетишлар олдини олиш учун хизматларини таклиф этади.

Ишончлилик. Бозордаги янги компаниялар ва кичик маълумот марказларидан фарқли равишда компаниянинг кўп йиллик обрўси сифатли хизматлар кўрсатилишининг кафолати бўлиб хизмат қилади. Кун давомидаги мониторинг ва қўллаб-қувватлаш эҳтимолдаги камчиликларни зудлик билан бартараф этиш имконини беради.

Техник жиҳозланганлик. Маълумот марказ инфратузилмаси жаҳондаги етакчи телеком ишлаб чиқарувчиси Juniper Networks қурилмалари асосида барпо этилган. У махсус совитиш ва дизель генератори билан таъминланган. Шунинг учун қизиб кетмайди ва электр қуввати узоқ вақт йўқ бўлганида ҳам доимо онлайн бўлади.

Комплекс ёндашув. Маълумот маркази ҳар бир мижоз томонидан берилган вазифага мослашувчан ёндашувни таклиф этади. Маълумот марказининг ҳар қандай хизмати учун интернетга уланиш имконияти мавжуд. Алоқа операторини алоҳида излашга тўғри келмайди: барча хизматлар ва техник кўмакни «ягона дарча» форматида олиш мумкин.