– Пул ўтказганлар орасида 10 минг сўм йўллаган фуқароларимиздан тортиб бир неча миллион сўмгача ўтказган давлат ва нодавлат ташкилотлари, тадбиркорлар бор. Йиғилган бу маблағлар биринчи навбатда дори-дармон, тиббий анжомлар, дезинфекция, шахсий гигиена воситалари, касаллик профилактикаси бўйича тарғибот материалларига ишлатилади. Қурилишлар қилиняпти, қолаверса, ўша беморлар, карантиндагилар билан бевосита ишлайдиган шифокорларни рағбатлантириш кўзда тутилган.

Дониёр Алимов

Бу маблағлар ишлатилиши бўйича мунтазам ҳисоботлар бериб борилади, сарф-харажатлар устидан парламент ва жамоатчилик назорати ўрнатилади – деди Дониёр Алимов.

Манбамизнинг хабар беришича, ўз номини ошкор қилишни истамаган биргина ташкилот фонд ҳисоб рақамига 1 млрд. сўм маблағ ўтказиб берган.