Борис Жонсон коронавирус юқтириб олди
Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон коронавирусдан зарарланган. Бу ҳақда унинг ўзи твиттердаги саҳифасида маълум қилган.
«Сўнгги 24 соатда менда енгил симптомлар пайдо бўлди ва коронавирусни аниқлаш бўйича тест натижаси ижобий чиқди», — деган Жонсон.
Айни вақтда 55 ёшда бўлган сиёсатчи видеомурожаати якунида барчани уйда қолишга чақирган.
Over the last 24 hours I have developed mild symptoms and tested positive for coronavirus.
— Boris Johnson #StayHomeSaveLives (@BorisJohnson) March 27, 2020
I am now self-isolating, but I will continue to lead the government’s response via video-conference as we fight this virus.
Together we will beat this. #StayHomeSaveLives pic.twitter.com/9Te6aFP0Ri
У Даунинг-стритдаги қароргоҳида карантинда қолмоқда, аммо ҳукуматни видеоконференция алоқа орқали бошқармоқда.
- 25 март куни Британия тахти вориси — 71-ёшли шаҳзода Чарльзга коронавирус ташхиси қўйилганди. Айни вақтда Шотландияда бўлган шаҳзода ва рафиқаси ўзларини изоляция қилишган.
- 27 март ҳолатига кўра, Буюк Британияда 11658 кишида коронавирус аниқланган, беморларнинг 578 нафари вафот этган, 135 киши тузалган.
- Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, қиролича Елизавета II коронавирус туфайли миллатга телемурожаат қилишга тайёрланмоқда. Бу унинг 68 йиллик бошқаруви даврида тўртинчи марта режадан ташқари телемурожаати бўлиши мумкин.
- Буюк Британияда 23 март куни 3 ҳафталик карантин жорий этилганди.
Мавзуга оид
18:53 / 13.11.2024
Борис Жонсон Украинага британ ҳарбийлари юборилиши шартини айтди
23:14 / 30.09.2024
Борис Жонсон миграция инқирозида Франция президентини айблади
11:36 / 12.01.2024
Жонсон Москва ва Киев ўртасидаги музокараларни тўхтатгани ҳақидаги айбловни рад этди
11:58 / 10.06.2023