Ўзбекистон | 14:12 / 28.03.2020
13878
2 дақиқада ўқилади

Айрим турдаги энг зарур товарларни импорт қилишда бож ва акциз солиғи ставкалари 0 фоизгача камайтирилиши мумкин

Ўзбекистон Республикаси президенти “Аҳолининг дори воситалари, тиббий буюмлар, тиббий техника ва энг зарур товарларга бўлган эҳтиёжини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Фото: Ints Kalnins / Reuters

Қайд этилишича, коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кучайтирилган тартибнинг амал қилиш даврида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан тақдим этилган рўйхат бўйича божхона чегараси орқали ўтказилаётган зарур дори воситалари, тиббий буюмлар, тиббий техника, уларни ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган хомашё, материаллар ва субстанцияларга нисбатан божхона божлари ундирилмайди

Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси ва Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан дори воситалари, тиббий буюмлар, тиббий техника, уларни ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган материаллар ва субстанциялар, энг зарур товарлар нархлари устидан кунлик мониторинг ўтказишни таъминлайди ҳамда уларнинг нархларини сунъий ошириш, сунъий танқислик ва юқори талабни вужудга келтиришга йўл қўймаслик устидан қатъий назорат ўрнатади.

Тартиб амал қилиш даврида, истисно тариқасида, Ўзбекистон Республикаси президентининг 2020 йил 29 январдаги Ф–5537-сон фармойишига асосан ташкил этилган Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясига:

Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 февралдаги “Тайёр дори воситаларининг импортини тартибга солиш тўғрисида”ги 49-сон қарори билан тасдиқланган импорт қилишда қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёз татбиқ этилмайдиган дори воситалари ва тиббий буюмлар рўйхатига кирадиган айрим тайёр дори воситалари ва тиббий буюмларга уч ойгача бўлган муддатга қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёз амал қилиши тўғрисида қарор қабул қилиш;

айрим турдаги энг зарур товарлар рўйхатини шакллантириш ва уларни импорт қилишда уч ойгача бўлган муддатга божхона божи ва акциз солиғи ставкаларини 0 фоизгача камайтириш ҳуқуқлари берилди.

Мавзуга оид