13:04 / 31.03.2020
20971

OneID олмай туриб транспорт стикерига ариза бериш имкони яратилди

Карантин даврида автотранспорт воситаларида ҳаракатланиш учун махсус рухсатнома (стикер) олишга ариза юборишда id.gov.uz орқали авторизациядан ўтиш талаб этилмайди.

Бунинг учун ягона интерактив давлат хизматлари порталининг ушбу саҳифасига ўтиб, сўралган маълумотларни юбориш кифоя:

Эслатиб ўтамиз, стикер қуйидаги тоифа автотранспортлар учун берилади:

  1. Озиқ-овқат маҳсулотлари ва тиббиёт буюмларини ишлаб чиқарувчи ва реализация қилувчи тадбиркорлар ва у ерда ишлайдиган ходимларнинг автотранспорт воситаларига. Бунда дорихоналар учун фақат ҳар бир дорихонага бир дона автотранспортга рухсат берилади.
  2. Умумий овқатланиш корхоналарининг етказиб бериш хизматини (курьер ва «доставка») кўрсатаётган автотранспорт воситалари, шунингдек, мазкур корхоналарда доимий ишловчи ходимларнинг шахсий автотранспортига.
  3. Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ ва Зангиота туманларида, Тошкент шаҳрининг Олмазор, Чилонзор ва Яшнобод туманларида барпо этилаётган шифохона ва хиёбонлар қурилишига жалб этилган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга тегишли М1 тоифадаги автотранспорт воситаларига.

Шунингдек, ишлаб чиқариш ва технологик жараёни тўхтатилиши мумкин бўлмаган корхоналар, гигиеник ниқоб ишлаб чиқарувчи ташкилотлар, деҳқон бозорларининг ходимларига тегишли вазирлик ва идораларнинг Адлия вазирлигига киритадиган мурожаатига асосан алоҳида рухсатномалар расмийлаштириб берилади.

 

Top