Ўзбекистон мобил интернет тезлиги бўйича дунёда 133-ўринга кўтарилди
Ookla компаниясининг Speedtest.net сервиси 2020 йил март ойи натижаларини эълон қилди.
Мобил интернет тезлиги бўйича Ўзбекистон сўнгги ўнталикда қолмоқда: 141та мамлакат ичида 133-ўрин.
Февраль ойи билан таққослаганда Ўзбекистон ўз позициясини бир поғонага яхшилаган.
Симли алоқа бўйича интернет тезлиги рейтингида эса Ўзбекистон 7 поғона юқорилаб, 176 давлат орасида 95-ўринни эгаллади.
Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги берган маълумотга кўра, мамлакат бир йил ичида 36 позицияга кўтарилган.
«Бу – мазкур давр бўйича энг юқори ўсиш бўлди. Охирги йил натижаларига кўра, Ўзбекистонда аниқланган интернет тезлиги 2,3 баровар ўсди: 11,62 Мбит/c дан (2019 йил март ҳолатига) 26,92 Мбит/c гача (2020 йил март ҳолатига)», – дейилади вазирлик хабарида.
Маълумот учун, Speedtest.net портали бутун дунёдаги фойдаланувчилар томонидан интернет тезлигини ўлчашда фойдаланилади. Портал фойдаланувчилар берган маълумотлар асосида таҳлил олиб боради ва маълумотларни доимий равишда рейтинг тарзида тайёрлаб, эълон қилади.
Порталда ҳар йили фойдаланувчилар томонидан 10 миллиондан ортиқ тестлар ўтказилади.
Мавзуга оид
20:27 / 17.11.2020
Рақамли иқтисодиёт ривожига банк тизими ва интернет зарур — «Ўзбекистон экспортчилари» уюшмаси раиси
08:41 / 06.11.2020
Ўзбекистонда талабалар учун интернет трафиги сарфланмайдиган махсус платформа ишлаб чиқиш таклиф қилинди
13:52 / 02.11.2020
Starlink интернетининг тезлиги рақобатчиларидан 4 баробар юқорилиги маълум бўлди
20:29 / 29.10.2020