Сирдарёда 14 750 000 сўмлик дастгоҳларни ўғирлаб кетган шахс аниқланди
Ҳолат юзасидан Сайхунобод тумани ИИБ Тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган
Жорий йилнинг 5 апрель куни 28 ёшли Ф.М. Сирдарё вилояти Сайхунобод тумани ИИБга ариза билан мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, у аризасида 4 апрель кунидан 5 апрель кунига ўтар кечаси номаълум шахс Пахтаобод МФЙ ҳудудида жойлашган ишлаб чиқариш цехига кириб, у ердан жами нархи 14 750 000 сўмлик дастгоҳларни ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Сайхунобод тумани ИИБ Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан (ўғирлик) жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тергов ҳаракатлари давомида мазкур жиноятни 41 ёшли Х.А. содир этганлиги аниқланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
21:27 / 25.09.2024
Тошкентдан олиб қочилган машина Қамчиқ довонида ушланди
17:15 / 25.07.2024
Чорсудаги тилла дўконида кўз кўриб, қулоқ эшитмаган ўғирлик содир этилди
14:51 / 08.07.2024
6 ойда 550 млрд сўмлик табиий газ ва электр энергияси ўғирланди — Энергоинспекция
09:32 / 04.07.2024