Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ ҳукумати чекловларни 1 майдан бекор қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда
Жонс Ҳопкинс университетининг маълумотига кўра, АҚШда коронавирусга чалинганлар сони 580 мингдан ошган, 23 мингдан ортиқ киши вафот этган.
АҚШ маъмурияти коронавирус тарқалиши сабабли мамлакатда жорий этилган санитар чекловларни 1 майдан бекор қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу маълумотни АҚШ молия вазири Стивен Мнучин тасдиқлади.
У 1 майда чекловлар бекор қилиниши тўғрисидаги саволга жавоб қайтараркан, бу имконият президент Дональд Трамп томонидан ўрганилаётганини айтди.
Ўз навбатида, Трамп "ҳаммаси хавфсиз бўлиши керак"лигини таъкидлади. Мнучин АҚШ ҳукумати биринчи навбатда шифокорлар фикрига таянишини айтди.
Трамп шунингдек, АҚШ ижрочи ҳокимияти ушбу режага тайёргарликни ниҳоясига етказаётганини маълум қилди.
"Биз мамлакатни очиш режасига тайёргарликни якунлашга жуда яқин турибмиз. Ҳаттоки жадвалда белгиланганидан ҳам аввалроқ якунлашга умид қиламиз", - деди АҚШ маъмурияти раҳбари.
Трамп 29 март куни санитар чекловларни 30 апрелга қадар узайтиришга қарор қилганди. АҚШ ҳудудида биринчи зарурат маҳсулотлари дўконлари ва дорихоналаргина ишламоқда.
Жонс Ҳопкинс университетининг маълумотига кўра, АҚШда коронавирусга чалинганлар сони 580 мингдан ошган, 23 мингдан ортиқ киши вафот этган.
Мавзуга оид
10:56 / 11.07.2026
Ўзбекистонлик ҳайдовчи Америкада оқибати ўлим билан тугаган ЙТҲ содир этди
08:50 / 11.07.2026
Жанубий Корея ва АҚШга ноқонуний миграция ташкил этмоқчи бўлганлар ушланди
22:16 / 10.07.2026
Трамп ўзи ўлдирилган тақдирда Эронни «бомбалаб ташлашни» буюрди
11:07 / 10.07.2026