Иқтисодиёт | 16:30 / 14.04.2020
31986
1 дақиқада ўқилади

Олтин нархи кейинги етти йил давомидаги энг юқори нархга кўтарилди

Comex биржасида бу йил олтин нархи 16 фоизга ўсди ва 2011 йилги 1923,7 долларлик нархдан 10 фоизга паст бўлиб турибди.  

Фото: Fortune

14 апрель куни олтин нархи кейинги етти йил давомидаги энг юқори нархга кўтарилди. Comex биржасида унинг нархи 0,5 фоизга ўсиб, бир унцияси 1768,9 долларни ташкил этди.

Савдо сессияси давомида унинг бир унцияси нархи 1785 долларга етди.

Олтин нархи карантин чоралари сабабли жаҳонда иқтисодий ўсишнинг секинлашиши, фонд индексларининг қулаши ва нефть нархининг пасайиши ортидан пайдо бўлган хавотирлар  натижасида ошди.  

Олтинга бўлган талаб инфляция хавотири сабабли ҳам юқори бўлиб қолмоқда.

Comex биржасида бу йил олтин нархи 16 фоизга ўсди ва 2011 йилги 1923,7 долларлик нархдан 10 фоизга паст бўлиб турибди.  

Мавзуга оид