Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Америкалик иқтисодчи пандемия туфайли капитализмдан воз кечилади деб ҳисобламоқда
Америкалик иқтисодчи Жеймс Гэлбрейт фикрига кўра, капитализм коронавирус пандемияси туфайли ўз долзарблигини йўқотади.
Москва Давлат Университети (МДУ) иқтисодиёт мактабининг визит-профессори, Техас Университети (АҚШ) давлат алоқалари мактаби профессори Жеймс К. Гэлбрейт коронавирус пандемияси тугаганидан сўнг капитализмдан воз кечиб, иқтисодий муносабатларнинг янги шаклини излашга тўғри келади, деб ҳисобламоқда.
У айнан шундай фикрларни «Economic Challenges of COVID-19 Pandemic» халқаро онлайн-семинаридан айтиб ўтди.
«Ҳозир ҳамма ўтган даврдаги инқирозларни, ўтмишдаги қийинчиликларни эслаяпти. Аммо ҳозир вазият умуман бошқача, энди ҳаёт аввалги изига қайтмайди.
Ғарб дунёсининг тарихини унутмаган ҳолда, Осиёнинг пандемияни енгиб ўтганини, Жанубий Корея,Сингапур ва Тайваннинг бу борадаги тажрибасини кўряпмиз. Энди капитализм ва сўнгги 40 йилдаги марказлашган бошқарувдан воз кечиш сиёсати бу инқирозга бардош беролмайди. Янги тизимни қуришга тўғри келади, балки у давлат социализми ёки қандайдир гибрид шаклда бўлиши мумкин», - деди Гэлбрейт.

Унинг сўзларига кўра, пандемиядан кейин давлат секторининг катта қисми реструктуризацияни талаб қилади, «ўз имкониятимизни йўқотмаслик учун, барча маълум моделларни қайта кўриб чиқиш лозим».
Гэлбрейт фикрига кўра, кўплаб компаниялар касаллик чекинганидан сўнг, яна ҳаммаси тезда ўз изига қайтади деб ўйламоқда. Бироқ пандемия 1-1,5 йил давомида ўзини эслатиб туриши, балки, ёзда яна хуруж қилиши ёки кузда қайталаниши мумкин. Бу эса нормал ҳаётга қайтишни мураккаблаштиради.
«Келажак ҳақида гапирадиган бўлсам, ечимини топиш лозим бўлган 2та муаммони кўряпман. Биринчидан, тўланмай қолган қарзлар жуда кўп бўлади: талаба кредитлари, ипотека, коммунал хизматларга тўловлар ва ҳоказо. Ҳатто аввалги ҳаётга қайтилган тақдирда ҳам, миллионлаб одамлар бу йўқотишларни тиклай олмайдилар. Бундан ташқари, истеъмолчилар пулни жуда эҳтиёткорлик билан сарфлашга ўтадилар», - деди иқтисодчи.
Иккинчи муаммо –узоқ муддатли истиқболда иқтисодиётни ва жамиятни қайта ташкил қилиш. Масалан, хавфсизликни таъминлаш учун ижтимоий масофани сақлаб қолишга тўғри келади. Бу эса ҳаммага, хусусан ресторанлар, театрлар, мактаблар, оммавий йиғилишлар, авиақатновлар, меҳмонхоналар, паркларга таъсир қилади.
«Одамлар аввалги фаолликдан воз кечиб, бу жойларга бормай қўйиши мумкин. Натижада, бу соҳалар ўз фаолиятини қисқартириши, мижозлар оқимининг кескин пасайишига кўникишига тўғри келади. Бундай шароитда уларнинг молиявий зарарларни қандай қоплаши тушунарсиз. Албатта бу ўзгаришларга қандай муносабат билдирилишини олдиндан тахмин қилиш қийин. Аввало, бандликни қандай таъминлаш ва шунча йиллар давомида меҳнат қилган соҳаларига қайта олмаган одамларнинг даромадини қандай таъминлашни тушуниб олишга тўғри келади», - деди Гэлбрейт.
Мавзуга оид
12:28 / 11.03.2026
BioNTech асосчилари бошқа компанияга ўтишини эълон қилди
17:25 / 29.05.2025
Осиёда COVID яна кенг тарқалди, ҳукуматлар ниқоб тақишга чорламоқда
17:31 / 16.04.2025
ЖССТ келажакдаги пандемиялардан ҳимояланиш режасини тақдим этади
13:46 / 14.03.2025