Унга кўра, Давлат хизматлари марказлари томонидан вилоятлараро, Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида ҳаракатланиш учун берилган махсус рухсатномалар карантин тугагунига қадар амал қилади. Бунда махсус рухсатномаларнинг амал қилиш муддатини узайтириш бўйича қўшимча ҳаракатлар талаб этилмайди.

Қўшма қарорда Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 8 апрелдаги 17-сон баёни билан тасдиқланган Автотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган ҳолатлар рўйхатини амалиётда қўллаш билан боғлиқ турли тушунмовчиликларнинг олдини олиш мақсадида қуйидаги автотранспорт воситалари ҳаракатланиши учун махсус рухсатнома талаб этилмаслиги алоҳида кўрсатиб ўтилди:

– давлат соғлиқни сақлаш тизимига кирувчи ташкилотларнинг хизмат ва ходимларнинг шахсий автотранспорт воситалари (1-банд); 

– хусусий тиббиёт ташкилотлари (хусусий клиника, дорихона ва бошқа тиббиёт ташкилотлари)нинг хизмат автотранспорт воситалари (2-банд); 

– йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланиш лицензиясига эга бўлган йўналишсиз таксилар (шу жумладан, шахсий давлат рақамли автотранспорт воситалари) йўловчиларсиз, етказиб бериш хизмати кўрсатиш мақсадида (4-банд) ҳаракатланиши учун махсус рухсатнома (стикер) талаб қилинмайди.

Махсус комиссия қарори: Пенсионерлар саломатлигини сақлаш учун пенсиялар пластик карталарга ўтказилади

Ўзбекистонда йирик қурилиш объектларида ишлар давом эттирилишига рухсат берилади