Халқ таълими вазирлиги халқ таълими тизимидаги таълим муассасаларида карантин даврида масофадан ишлашга ўтган тизим ходимларининг фаолияти юзасидан тавсияларни эълон қилди.

Таълим муассасаларининг фан ўқитувчилари карантин даврида ўқувчилар билан масофадан (онлайн тарзда) амалга оширадиган ишлар юзасидан тавсиялар:

 1. Ўқитувчи дарс берадиган ҳар бир синфи бўйича телеграм мессенжерида синфи ва фанини кўрсатган ҳолда (масалан: 8-“А“ синф физика) гуруҳ ташкил қилади.

Ташкил этилган телеграм гуруҳига тегишли синф ўқувчилари (ота-она ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар)ни киритади.

2. Ўқитувчи телеграм гуруҳи орқали ўқувчиларга телевизион дарсда ўтилган мавзу юзасидан қўшимча тушунтириш, саволларга жавоб бериш ва телевизион дарсда берилган уй вазифаларни бажаришга кўмаклашиб боради.

3. Ўқитувчи телеграм мессенжери мавжуд бўлмаган ўқувчилар (ота-она ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар)га телефон орқали мавзу юзасидан қўшимча тушунтириш, саволларига жавоблар бериши ва телевизион дарсда берилган уй вазифаларни бажаришга йўналиш бериши ҳамда уларни баҳолашни йўлга қўйиши мумкин.

4. Таълим муассасаларида карантин даврида масофадан ишлашга ўтган ўқитувчилар тегишли телеканаллар ва Халқ таълими вазирлигининг расмий каналларини кузатиш орқали кунлик онлайн дарс жадвалини аниқлайди.

Бунда ўқитувчи кунлик онлайн дарс жадвали тўғрисидаги маълумотни бир кун олдин ўқувчиларга юборади ва уларга маълум қилади.

5. Ўқитувчилар ўз фани бўйича телевизион дарсларни мунтазам кузатиб боради. Шу кундаги телевизион дарслар тугагач, зарур ҳолда ўтилган мавзу юзасидан қўшимча маълумотларни ўқувчиларга юборади ва уларга бу тўғрисида маълум қилади.

Ўқитувчилар телеграм мессенжери орқали уй вазифаларини қабул қилади. Тошкент шаҳрида эса kundalik.cоm орқали қабул қилади.

Изоҳ: Тошкент шаҳрида ўқувчилар томонидан уй вазифаларини kundalik.cоm тизими орқали юборилиши ва ўқитувчилар томонидан қабул қилинишида қуйидагиларга эътибор қаратилиши лозим:

Тошкент шаҳрида ўқитувчилар уй вазифалари жавобларини фақат kundalik.cоm тизими орқали қабул қилади.