«Ишчиларнинг ҳимояси борасида қўшимча кафолатлар зарур» – Cotton Campaign Ўзбекистоннинг пахта учун бойкотни бекор қилиш сўровига жавоб қайтарди
Сotton Campaign халқаро коалицияси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Ҳусановнинг мамлакатда ишлаб чиқарилган пахтадан фойдаланиш учун бойкотни олиб ташлаш ҳақидаги мурожаатига рад жавобини берди.
Жавоб хатида айтилишича, Cotton Campaign коалицияси «2019 йилда 100 мингдан ортиқ киши мажбурий меҳнат билан банд бўлгани ва брендларга ишчиларнинг ҳимояси борасида қўшимча кафолатлар зарур» эканини маълум қилди.
Cotton Campaign коалицияси Ўзбекистон томонидан мажбурий меҳнатга барҳам бериш борасидаги ютуқларни тан олиши ва улардан илҳомланишини қайд этган. Бироқ бойкотни олиб ташлаш учун зарурий шартлардан бўлган фуқаролик жамияти ҳуқуқ ва эркинликларини кенгайтириш, жумладан, мустақил ННТни рўйхатдан ўтказиш ва ишчиларнинг мустақил ташкилоти учун имкониятлар яратиш борасида ортда қолинаётгани билдирилган.
Хатда айтилишича, январь ойи охирида Тошкент шаҳрида вазир Ҳусанов ва бошқа юқори мартабали давлат амалдорлари билан учрашувларда коалиция мажбурий меҳнатга барҳам берилмагунча Ўзбекистондан пахта сотиб олмаслик ҳақидаги 305та жаҳон брендлари ва чакана савдогарлар томонидан қўллаб-қувватланган мажбуриятини қайта кўриб чиқишини тасдиқлаган.
Cotton Campaign мажбурий меҳнатга барҳам бериш борасида Ўзбекистон ҳукумати билан конструктив ҳамкорлик давом этишини кутиб қолишини таъкидлаган.
Аввалроқ Ўзбекистон томони коронавирус оқибатларини юмшатиш учун текстил маҳсулотларига бойкотни олиб ташлашни сўрагани ҳақида хабар берилганди.
Тавсия этамиз
Трамп 2.0 ўзгарган Яқин Шарққа нималар ваъда қилмоқда?
Жаҳон | 21:45 / 20.01.2025
3 га 90. Исроил ва Ҳамас ўртасидаги сулҳ қандай кечмоқда?
Жаҳон | 20:11 / 20.01.2025
Халқаро танловда ғолиб бўлган президент мактаби ўқувчиларига BYD совға қилинди
Ўзбекистон | 19:59 / 20.01.2025
“Энг хавфсиз парвоз танланади” — Uzbekistan Airways осмондаги фавқулодда ҳолатларга тайёрми?
Ўзбекистон | 17:03 / 20.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Айдар-Арнасой кўлларида ноқонуний балиқ овлаш натижасида қарийб ярим млрд сўмлик зарар етказилди
Жамият | 09:43
-
АПЛдаги илк ўзбек. Ҳусановнинг трансфери ҳақида асосий гаплар
Спорт | 09:16
-
Воронеж областидаги нефт базасига дронлар ҳужум қилди
Жаҳон | 09:08
-
Смоленскка дронлар ҳужуми: кўп қаватли уй ва авиазавод ёнмоқда
Жаҳон | 09:04
Мавзуга оид
20:34 / 20.01.2025
Пахтани ўз ҳисобидан етиштирганларга субсидия ажратилади
19:04 / 20.01.2025
Пахта етиштиришда янги тартиб: Биржага таклифни кластерлар жойлайди, фермерлар танлайди
18:38 / 16.01.2025
Пахта бўйича биржадаги фючерс савдоларида таклифни кластерлар киритадиган бўлди
09:33 / 26.11.2024