Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Оқдарё тумани собиқ ҳокими Самарқанд вилоят ҳокимининг ўринбосари бўлди
Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида яна бир лавозим ўзгариши тасдиқланди.
Вилоят ҳокимлиги ахборот хизматининг Kun.uz’га маълум қилишича, пенсия ёшига тўлганлиги боис вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Абдумажид Алибекович Нурқулов ўз лавозимидан озод этилиб, вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига ўтказилди.
Шу кунга қадар Оқдарё тумани ҳокими вазифасида фаолият олиб борган Абилов Феруз Неъматуллаевич вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Ушбу ўзгаришлар айни пайтда вилоят ҳокимлигида ўтказилаётган халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида депутатлар томонидан тасдиқланди.
Аввалроқ, Оқдарё туманида ўтказилган халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Нажмиддин Сулаймонов Оқдарё тумани ҳоким этиб тасдиқланган эди. Бугуннинг ўзида Жомбой туманига ҳам Қаюм Собиров ҳоким этиб тасдиқланган эди.
Мавзуга оид
18:37 / 02.05.2026
Фарғона ва Сурхондарёда сел кузатилди, Самарқандда кўчаларни сув босди
09:45 / 21.04.2026
Самарқандда машинасозлик саноат зонаси ташкил этилади
10:35 / 20.04.2026
Самарқандда ноқонуний олтин ажратиб олиш фаолиятига чек қўйилди
15:09 / 04.04.2026