Ўзбекистон | 11:00 / 23.04.2020
6002
4 дақиқада ўқилади

12 йиллик бизнес. Ledokol Group раҳбари 2020 йилда реклама бозорида қандай ўзгаришлар кутилаётгани ҳақида

Фото: Ledokol Group

23 апрель куни Ўзбекистон реклама холдинги - Ledokol Group ўзининг ташкил этилганининг 12 йиллигини нишонлайди. Шу муносабати билан, компания асосчиси ва раҳбари Дилшод Музаффаров “йўл-йўлакай” саноатнинг бир нечта саволларига жавоб берди.

- Сиз 9 йил аввал бир интервьюда интернет-рекламага катта ишонч билдирган эдингиз, ишончингиз ўз меваларини бердими? Ҳозирги кундаги ҳолатни қандай баҳолайсиз?

Ҳа, биз дастлаб интернет-рекламанинг “пионерлари” бўлган эдик ва табиийки, мижозлар ҳам бу йўналишга катта ишонч билдиришмаган. Аммо, бу бизни тобора “чиниқтириб” борди, биз ўз ишимизни давом эттиравердик, шартномалар тузишдан асло тўхтамадик. Ҳозирда интернет-рекламага бўлган талаб бир неча маротаба ошган вақтда, йиллар давомида орттирилган тажрибадан ва етказиб берувчилар билан алоқаларимиз ҳам хизмат кўрсатиш, ҳам нарх бўйича энг яхши таклифларни тақдим этишда қўл келмоқда.

- Компаниянинг ҳозирги кундаги фаолияти ҳақида икки оғиз сўз? 

-Айни пайтда LedokolGroup–бу турли хилдаги, яъни ТВ, интернет, ташқи реклама каби йўналишларни ўзида умумлаштирган компаниялар гуруҳидир. Шунингдек, инфлюенсер-маркетинг (Influencer – ижтимоий тармоқлар орқали фойда олувчи шахс) бўйича алоҳида йўналиш – блогерлар билан ишлаш ҳам мавжуд. Шу билан бирга, биз ҳар йили ахборот технологиялари ва оммавий ахборот воситалари билан боғлиқ бўлган мустақил лойиҳаларга ҳам сармоя киритамиз.

- Ўтган йилги айланма кўрсаткичлари қанчани ташкил қилмоқда ва фоиз нисбатига кўра умумий миқдор-чи?

- Биз айланмани бизнес самарадорлигининг кўрсаткичи деб ҳисобламаймиз, биз учун рентабеллик (маржиналлик, фойдалилик) асосий мезон бўлиб қолмоқда. Даромадли йўналишимизга келадиган бўлсак, шубҳасиз албатта ТВ йўналиши етакчи бўлиб қолмоқда, лекин интернет реклама ҳам тез ўсиб бормоқда.

- Инқироз даврида ишлар қандай кетмоқда?

- Карантин оммавий ахборот воситаларига бўлган эҳтиёжнинг тез ўсишига олиб келди, телевидениега бўлган талаб кескин ортди ва интернетдан ҳам тез-тез фойдаланилмоқда. Йирик реклама берувчилар айни дамда бренд ҳақидаги билимларни ошириш учун омадли вақт эканини англаб етишди ва рекламага фаол равишда сармоя киритишга ҳаракат қилишмоқда. Бошқа бир томондан эса “янги мижозлар”нинг сони тушиб кетаётганини ҳам кузатмоқдамиз, аммо бу вақтинчалик деб ўйлайман ва буни енгиб ўтиш лозим. Ҳар қандай ҳолатда ҳам биз одатдагидек тартибда ишламоқдамиз ва асло чекинмаймиз ҳам.

Карантиндан сўнг қандай ўзгаришлар кутилмоқда?

- Биз, биринчи навбатда, бошқа оммавий ахборот воситаларидан бюджетларнинг ҳаракати ва онлайн видео (OLV) ҳажмининг ортиши ҳисобига интернет рекламанинг сезиларли ўсишини кутмоқдамиз. Қамраб олиш ва алоқа учун қиймати жиҳатидан ТВ яна бир неча йиллар давомида етакчи бўлиб қолаверади. Ташқи реклама ва радиода яқин бир-икки ой ичида сармояларининг сезиларли даражада пасайиши сезилмоқда, лекин инқирозгача бўлган даражасини қайта тиклаб олади.

- 12 йил – қайси хусусиятлар сизга юқори чўққиларга эришишга ва ўз ўрнингизни эгаллашга ёрдам берди?

- Фаоллик, хизмат кўрсатиш ва доимий ривожланиш. Жамоани тўғри руҳлантира билиш.

- Бу йил реклама бозори учун нима тилаклар билдирасиз?

- Умумий муаммолар олдида уюшқоқликни. Бир-бири билан музокара олиб бора оладиган ва ҳамкорлик қила оладиган, умумий ўсиш учун шарт-шароит ярата олганлар ғалаба қозонади. Кўп йиллардан буён айнан шу мезонлар асосида дунёда бизнес яратилмоқда. Бу нарсани қанчалик тез англаб етсак, ҳамма учун шунчалик яхши бўлади. 

Мавзуга оид