25 октябр куни Hyatt Regency меҳмонхонасида Ledokol Group реклама агентлиги fintech & e-com тоифасидаги етакчи компанияларнинг маркетинг бўйича мутахассислари ҳамда топ-менежменти учун ёпиқ ихтисослаштирилган тадбир ўтказди.

Тадбир доирасида агентлик мутахассислари ва таклиф этилган экспертлар тақдимотлар ўтказди ва ўз тажрибалари билан ўртоқлашди. 2023 йилда рақамли бизнесда самарали маркетинг тизимини қуриш масаласи муҳокаманинг асосий мавзуси бўлди.

Ledokol Groupʼнинг медиа-директори Игнат Акрамов ҳамда медиа-стратеги Санжар Исматов ушбу тадбирни очиб берди, Ўзбекистонда финтех ва e-com тоифалари ривожланишининг умумий трендлари борасида ўз фикрларини ўртоқлашди. Улар жорий бозор шарт-шароити, қўшни бозорлардан орқада қолиб кетиши сабаблари ва тобора онлайнга ўтиб кетаётган истеъмолчиларнинг хатти-ҳаракатларини ўзгартиришни ўзаро муҳокама қилди. Мутахассислар медиа тоифанинг ўсишини қайд этди.

«Банк тоифасидаги кескин ўсиш 2022 йилга тўғри келди ва бу тоифанинг уч баравар ўсиши билан якунланди — бу асосан Anor ва TBC рақамли банкларининг драйви туфайли содир бўлди. Шунингдек, e-com тоифаси ҳам Uzumʼнинг экспансияси ҳисобига бир неча баробарга ўсди», — дея Санжар Исматов ўз таҳлилини йиғилганлар билан ўртоқлашди.

«Дунёда асосий умумий трендлар — классик молиявий ўйинчиларни рақамлаштириш ва трансформация қилиш кузатилмоқда, чунки уларнинг IT ва экотизим технологик ечимлари билан рақобатлашиш тобора қийинлашиб бормоқда. Ўйинчилар истеъмолчиларга интилишда янги дистрибуция каналларини изламоқда, замонавий коммуникация ва медиа стратегияларини ишлаб чиқмоқда, шунингдек, фойдаланувчи тажрибасини доимий равишда такомиллаштирмоқда», — дея якунлади Игнат Акрамов.

Reformat маркетинг агентлигининг бошқарувчи ҳамкори Самир Ахметзянов Anor Bank кейси билан ўртоқлашди, унга кўра агентлик жамоаси қисқа вақт ичида банк ҳақидаги билими ҳамда юқори фойдаланувчилар базасини оширишга муваффақ бўлди.

«Бозорни мунтазам таҳлил қилиши, аудитория ва инсайтлар шарофати билан биз республика даражасида фойдаланувчилар оқимининг калитини аниқлашга эришдик. Бунинг барчаси молиявий саводхонлиги паст аудиториянинг банкка катта оқимига олиб келди, бу эса ўз навбатида биз учун бир қатор қийинчиликлар туғдирди ва биз мижозларни ўқитиш бўйича кенг кўламли ишларни амалга оширдик. Натижада — ёш банкнинг илғор маҳсулоти унга бозорга муваффақиятли кириб бориш ҳамда йирик ўйинчилар билан рақобатлашиш имконини тақдим этди, бу эса ўз мижозлари базасининг салмоқли ўсишини намойиш этди», — дея ўз фикрини ўртоқлашди Самир Ахметзянов.