Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Марказий банк Самарқанд вилояти бош бошқармасига раҳбар тайинланди
Отабек Тўхтаев Марказий банкнинг Самарқанд вилояти бош бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг буйруғига мувофиқ Отабек Суннатиллоевич Тўхтаев Марказий банкнинг Самарқанд вилояти бош бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Zarnews хабарига кўра, 1976 йил Каттақўрғон шаҳрида туғилган Отабек Тўхтаев шу пайтгача «Ўзсаноатқурилишбанк» давлат дастурлари билан ишлаш департаменти директори лавозимида ишлаб келаётган эди.
У 2016-2019 йилларда «Ўзсаноатқурилишбанк» Самарқанд филиали бошқарувчиси бўлган.
Эслатиб ўтамиз, Марказий банкнинг Самарқанд вилоят бош бошқармасининг аввалги бошлиғи Қаюм Собиров Жомбой тумани ҳокими лавозимига тайинланганди.
Мавзуга оид
19:54 / 15.07.2026
Марказий банк ҳузурида Исломий молия кенгаши ташкил этилди
13:46 / 13.07.2026
2025 йилда уй-жой нархлари пасайди, олди-сотди кўпайди - Марказий банк таҳлили
19:08 / 07.07.2026
ХВЖ Ўзбекистондаги валюта курсининг “сузувчи” режимини тан олди
18:20 / 06.07.2026