Жаҳон | 10:09 / 24.04.2020
13344
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Россияга гуманитар ёрдамнинг учинчи партиясини юборди

23 апрель куни Внуково халқаро аэропортига Boeing 767-300PTC самолёти коронавирус инфекциясига қарши кураш доирасида Ўзбекистондан гуманитар ёрдамнинг учинчи партияси билан келди. 

Aviaport хабарига кўра, борт тиббий ниқоблар ва докаларни Россия пойтахтига олиб келган.

Россия томонидан юкларни Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси, Россия Ички ишлар ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари, шунингдек бошқа идоралари вакиллари қабул қилишди.

Гуманитар ёрдамнинг биринчи ва иккинчи партиялари 2020 йил 18 ва 20 апрель кунлари Москвага етказиб берилди. Умуман олганда, Ўзбекистон томони Россияга 5 миллион дона тиббий ниқоб ва тиббий дока жўнатишни режалаштирмоқда, улар асосан пандемияга қарши кураш соҳасида ишлаётганларга йўналтирилади.

Мавзуга оид