Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Оғир ижтимоий вазиятдаги аёлларга ёрдамлар тўхтатиладими? Вазирлик мутасаддиси изоҳ берди
Республикада уй-жой олган хотин-қизлар сони 2018 йилда 1456 та, 2019 йилда 1493 та, 2020 йилда 1586 тани ташкил этади.
Бугун, 25 апрель куни АОКА штабида бўлган брифингда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги матбуот котиби Саодат Боймирзаева Хотин-қизлар қўмитаси томонидан авваллари оғир ижтимоий вазиятдаги аёлларга тегишли ҳокимликлар тавсияси асосида уй-жой сотиб олиш учун бошланғич бадаллар тўлаб берилгани, эндиликда қўмита тугатилгач, бу масала билан қайси орган шуғулланиши ҳақидаги саволга жавоб берди.
“Қўмита тугатилган бўлса-да, оилани ва хотин-қизларни қўллаб қувватлаш жамоат фонди мавжуд. Фонд Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузурида ўз фаолиятини давом эттирмоқда.
Демак, муҳтож аёлларнинг уй жойининг бошланғич бадалини ўрнатилган тартибда тўлаб бериш амалиёти давом этади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 апрелдаги 285-сон қарорига биноан оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга ажратилаётган арзон уй-жойларга эҳтиёж юқори”, - деди Саодат Боймирзаева.
Матбуот котиби республикада уй-жой олган хотин-қизлар статистикасини келтирди.
“Республикада уй-жой олган хотин-қизлар сони 2018 йилда 1456 та, 2019 йилда 1493 та, 2020 йилда 1586 тани ташкил этади.
2020 йилда Республика бўйича 1586 та уй қурилиши режалаштирилган бўлса-да, лекин 10000 дан ортиқ уй-жойга муҳтож хотин-қизлар рўйхатга олинган.
Масалан, Сурхондарё вилояти мисолида таҳлил этилса, 2020 йилда вилоятда 58 та уй қурилиши режалаштирилган, лекин 356 нафар уй-жойга муҳтож хотин-қизлар рўйхатга олинган.
Шундай уй билан таъминланганлар иш ҳақи етарли эмаслиги сабаб кредит тўловини ўз вақтида ундира олмай ўта оғир шароитга тушиб қолаётган ҳолатлар ҳам учрамоқда. Ҳозирги кунда эҳтиёждан келиб чиқиб, арзон уй-жойлар сонини айнан шу тоифадаги аёллар учун кўпайтириш юзасидан таклифлар берилмоқда”, - деди Боймирзаева.
У оғир ижтимоий вазиятдаги аёлларга уй-жой олишда кўмаклашиш борасидаги ишлар ҳақида ҳам гапирди.
“Оғир ижтимоий вазиятдаги аёлларга уй-жой олишларида кўмаклашиш бўйича айтадиган бўлсак, жорий йил бошидан 370 нафар хотин-қизларга уй-жой сотиб олишлари учун бошланғич бадаллар тўлаб берилди” - деди Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги матбуот котиби.
Мавзуга оид
10:02 / 08.07.2024
Ислом тараққиёт банки Ўзбекистондаги фаолиятини кенгайтиради
15:00 / 26.08.2022
Қуйи Чирчиқда калтакланган аёл эртаси куни эри томонидан пичоқлаб ўлдирилди
11:57 / 25.08.2022
Хотин-қизларга берилган тавсиянома ўқишга кирганликни англатмайди — баллар қандай ҳисобланади?
17:33 / 24.08.2022