Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожикистонда мактаб, боғча ва театрлар вақтинча ёпилиб, оммавий тадбирлар тақиқланди
Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида боғча ва мактаблар 27 апрелдан 10 майгача ёпилади. Душанбе шаҳар таълим бошқармаси берган маълумотларга қараганда, бу карантин билан боғлиқ чора эмас.
Бир неча кундан бери Тожикистон пойтахтида кенг миқёсда кўчалар ва турли ташкилотларни дезинфекция қилиш ишлари давом эттирилмоқда. Ана шу ишлар доирасида шаҳар ҳокимияти қарори билан коронавирус тарқалишининг олдини олиш учун шаҳардаги барча боғча ва мактаблар икки ҳафта мобайнида, 27 апрелдан 10 майгача дезинфекция қилиб чиқилади. Шу давр мобайнида боғча ва мактабларда навбатдан ташқари таътил эълон қилинади.
Маълум бўлишича, олий ва ўрта махсус таълим муассасаларига таътил берилмайди, уларда одатий таълим жараёнлари давом этаверади. Хабарда навбатдан ташқари икки ҳафталик таътил мамлакатнинг бошқа ҳудудларидаги боғча ва мактабларга ҳам берилиши очиқланмаган.
Asia Plus нашрининг хабар беришича, Тожикистонда театр ва кинотеатрлар вақтинча ёпилади. Мамлакатда ҳар қандай оммавий тадбирлар, хусусан, спорт тадбирлари ўтказиш тақиқланади.
Охирги кунларда Тожикистонда пневмониядан ўн нафардан ошиқ одам вафот этди, аммо соғлиқни сақлаш вазирлиги улар коронавирусдан ўлмаганини, мамлакатда хавфли вирус ҳолати аниқланмаганини таъкидлаб келади. Халқаро ташкилотлар ҳам Тожикистонни коронавирус аниқланмаган мамлакатлар қаторига киритган.
Мавзуга оид
20:49 / 29.05.2026
Россия Ўзбекистоннинг 10 та корхонасига сабзавот ва меваларни олиб киришни тақиқлади
08:45 / 20.05.2026
Ўсимликлар карантини агентлиги директори янги вазифага ўтди
19:09 / 11.05.2026
Россияда ўзбек асаларилари ортилган юк машинаси бир ойдан бери қидирилмоқда
21:55 / 26.04.2026