Жаҳон | 07:50 / 27.04.2020
34860
2 дақиқада ўқилади

Жанубий Корея президенти маслаҳатчиси Ким Чен Ин ўзини яхши ҳис қилаётганини маълум қилди 

Жанубий Корея президентининг маслаҳатчиси баъзи оммавий ахборот воситаларининг Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин оғир аҳволдалиги ёки ҳаттоки ўлгани ҳақидаги тахминларини рад этди.

Фото: EPA/Vostock-photo

У Fox News телеканалига интервьюсида “Ким Чен Ин ҳаётлиги ва ўзини яхши ҳис қилаётганини” маълум қилган.

Унинг таъкидлашича, Шимолий Корея етакчиси 13 апрелдан бери Вонсан курорт шаҳрида қолмоқда. Айни вақтгача ҳеч қандай шубҳали ҳаракатланишлар амалга оширилгани пайқалмаган. 

Аввалроқ АҚШнинг Шимолий Корея муаммолари билан шуғулланувчи 38 North сайти сунъий йўлдошдан Ким Чен Иннинг шахсий поезди 21 ва 23 апрель кунлари Вонсандаги станцияда қайд қилинганидан дарак берувчи суратлар олганини маълум қилган.

Жанубий Кореянинг “Рёнхап” ахборот агентлиги эса Шимолий Корея давлат радиосига таяниб, 26 апрелда Ким Чен Ин аввалроқ очилишида иштирок этган Самчжиён шаҳри қурувчиларига миннатдорлик билдирганини маълум қилган.

“Нодон синмун” нашри 27 апрелда Шимолий Корея етакчиси туристик мажмуа қурувчиларига миннатдорлик сўзлари йўллаганини маълум қилган. Шу билан бирга, Ким Чен Иннинг оммавий тадбирларда иштирок этгани ҳақида хабарлар берилмаган.

Ким Чен Иннинг соғлиғи ёмонлашгани ҳақидаги гаплар у 11 апрелдан омма олдида кўриниш бермай қўйгандан кейин тарқала бошлаганди.

Мавзуга оид