Жамият | 12:27 / 27.04.2020
9861
2 дақиқада ўқилади

Навоийда қонунга хилоф равишда қурол сақлаш ҳолати аниқланди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 248-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. 

Фото: Тергов департаменти

2020 йилнинг 20 апрель куни Навоий вилояти Хатирчи тумани ИИБ ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.

Унинг давомида Хатирчи тумани "Тасмачи" МФЙда яшовчи 45 ёшли У.Р. ўзининг яшаш  уйида 2 дона ов қуроли ва 9 дона патронни тегишли рухсатномасиз қонунга хилоф равишда сақлаб келганлиги аниқланиб, ушбу ов қуроли ва патронлар холислар иштирокида ҳужжатлаштирилиб олинган.

Ўтказилган судга оид баллистик экспертиза хулосасига кўра, аниқланган икки қуролнинг бири яроқсиз бўлиб, иккинчи қурол эса 16 калибрли “ИжК” русумли ов қуроли эканлиги, ишлатишга яроқли бўлган 9 дона патрон отиш учун яроқли эканлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан Хатирчи тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 248-моддаси 1-қисми (Қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмаларига қонунга хилоф равишда эгалик қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. У.Р. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган.

Мавзуга оид