Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ президенти коронавирус келиб чиқишининг тагига етишга ваъда берди
АҚШ президенти Дональд Трамп АҚШ томонидан олиб борилаётган тергов коронавируснинг келиб чиқиши ҳақида барча маълумотни олишга имкон беришини айтди.
“Биз жуда жиддий тергов олиб бормоқдамиз ва унинг натижалари ҳақида сизга маълум қиламиз. Биз жавоблар олишга муваффақ бўламиз”, деб айтган Трамп Оқ уйдаги брифингда.
АҚШ президенти навбатдаги марта “Хитой ва умуман коронавирус билан боғлиқ вазиятдан норозилигини” эслатиб ўтган. Унинг айтишича, Хитой тезроқ ҳаракат қилганда, вирус тарқалишига йўл қўйилмаган бўларди.
Трамп коронавирус пандемиясининг иқтисодиётга таъсири ҳақида гапирар экан, гап нафақат АҚШга, балки бутун дунёга етказилган зарар ҳақида бораётганини таъкидлаб ўтган.
Аввалроқ АҚШ коронавирус қаердан пайдо бўлгани ва Хитой нима учун унинг тарқалишини тезда тўхтата олмагани бўйича тергов олиб бораётгани маълум қилинган. ОАВда пайдо бўлган тахминлардан бирига кўра, Вашингтонда вирус Хитойнинг Уҳан шаҳридаги илмий лабораторияда яратилган бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.
Мавзуга оид
22:16 / 10.07.2026
Трамп ўзи ўлдирилган тақдирда Эронни «бомбалаб ташлашни» буюрди
11:07 / 10.07.2026
БМТ ҳисобот берди: давлатлар 2030 йилгача қўйилган мақсадларга секин эришмоқда
20:35 / 09.07.2026
АҚШ–Эрон эскалацияси сулҳ тугаганини англатадими?
10:20 / 09.07.2026