Бунда абитуриентлар дастлабки имтиҳонда кўрсатган натижасига қараб, кириш тест синовларида қатнашиши ёки қатнашмаслиги аниқланади.

Таклиф Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита томонидан киритилган. Қўмита 1 май куни Ўзбекистон Халқаро ислом академиясининг бакалавриат ва магистратурасига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳасини муҳокамага қўйди.

Лойиҳага кўра, академияга ҳужжатлар ОТМларга ўқишга кирадиган абитуриентлардан ҳужжатлар қабул қилиш бошланган кундан 20 кун давомида қабул қилинади.

Қолган 10 кун давомида дастлабки имтиҳонни ўтказиш ва ундан муваффақиятли ўтмаган абитуриентларга бошқа ОТМларга ўқишга кириш учун ҳужжат топшириш имконияти яратилади.

Академия бакалавриатига ўқишга қабул қилиш икки босқичда ўтказилиши таклиф қилинмоқда:

  • дастлабки имтиҳон;
  • Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган кириш тест синовлари орқали.

Дастлабки имтиҳондан муваффақиятли ўтган абитуриентларга Давлат тест марказининг махсус дастури орқали Академияни ҳамда бошқа бир нечта ОТМни танлашга ва тест синовларида иштирок этишга рухсат берилади.

Дастлабки имтиҳон қай кўринишда ўтади?

Низомда белгиланишича, дастлабки имтиҳон ёзма шаклда ўтказилади ва қуйидагиларни белгиловчи саволларнинг уч блокидан иборат бўлади:

  • интеллектуал даража (40 балл): мантиқий ва кенг фикрлаш, турли тушунчалар, фактларни таққослаш ҳамда уларнинг ўртасидаги ўзаро боғлиқликни топиш;
  • маънавият ва маърифат асослари бўйича билим даражаси (30 балл): маънавият асослари, миллий ғоя ва мафкура, ҳуқуқ ва сиёсат, адабиёт, тарих, исломшунослик ва диншуносликка тааллуқли ва бошқа масалалар юзасидан саводли ва асосли тушунтириш қобилияти;
  • хорижий тилларни (инглиз, француз ва немис тиллари) билиш даражаси (30 балл): Ўзбекистон маданияти, санъати, тарихи, географиясига тааллуқли ва бошқа соҳаларга оид масалалар юзасидан саводли ва асосли тушунтириш қобилияти. Бунда, хорижий тиллар бўйича етакчи халқаро ва баҳолаш тизимларининг амалдаги сертификатларига, шу жумладан, IELTS бўйича камида 5,5 балл, TOEFL IBT бўйича камида 72 балл билим даражаси кўрсаткичи билан халқаро сертификатларга, шунингдек, тест DaF, GOETНE сертификати, DELF сертификати имтиҳонларидан CEFR услуби бўйича В2 минимал даражасига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишда миллий ҳамда халқаро баҳолаш тизимлари сертификатларини татбиқ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 13 майдаги 395-сон