Туркистон вилояти раҳбари сув тошқини билан боғлиқ вазиятни муҳокама қилиш учун Ўзбекистонга йўл олди
Қозоғистоннинг Туркистон вилояти ҳокими Умрзоқ Шукеев ва Қозоғистон сув хўжалиги соҳасининг мутахассислари Махтарал туманида юз берган сув тошқини масаласи бўйича музокара ўтказиш учун Ўзбекистоннинг Сирдарё вилоятига жўнаб кетди.
Бу ҳақда Туркистон вилояти ҳокимининг ўринбосари Сакен Калкаманов брифингда маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, ишчи гуруҳ тегишли вазирликлар вакиллари билан учрашувлар ва музокаралар ўтказади, деб хабар берди Туркистон вилояти Минтақавий коммуникациялар хизмати.
«Махсус гуруҳ Ўзбекистон сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамроев ва Сирдарё вилояти раҳбарияти билан музокаралар ўтказади. Умуман олганда, ушбу ҳолат икки мамлакат ҳукумати билан биргаликда муҳокама қилинади ва ҳал этилади. Сўнгги маълумотларга кўра, минтақага 300 миллион кубометр сув кириб келган. Бундай йирик ҳажмлар биринчи марта қайд этилмоқда. Ҳеч қандай хавф йўқ, деб айтишга жуда эрта. Ўзбекистон томонидан сув оқими қайси йўналишда келиши ҳозирча номаълум, чунки қўшни давлат билан ҳозирги вазият ҳақида маълумот алмашиш тизимлаштирилмаган. Ушбу учрашув натижалари тўғрисида қўшимча равишда маълумот берамиз», - дея қайд этиб ўтди Сакен Калкаманов.
Айни пайтда ҳудуддаги Фирдавсий қишлоғи тўлиқ сув остида қолган. Шу билан бирга, Мирзакент қишлоғида қишлоқни тўлиқ сув босмаслиги учун тўғон қурилмоқда. Бундан ташқари, Махтарал туманида сув тошқини юз бериши мумкин бўлган яна 7та аҳоли пункти аниқланди.
Ўзбекистонда 1 май куни тонгда Сирдарё вилоятидаги “Сардоба” сув омбори дамбаси девори бузилиб, сув тошиб чиқди.
Сардоба, Оқолтин, Мирзаобод туманларидаги 22та аҳоли пунктларидан 70 мингга яқин фуқаро Сирдарё ва Жиззах вилоятлари ҳудудларига эвакуация қилинган.
Мавзуга оид
20:46 / 07.11.2024
Президент 10 та сел сув омбори қуриш ишларини бошлашни буюрди
10:16 / 06.11.2024
Ўзбекистонда сув омборлари тўғонлари силжиши космик назоратга олинади
20:43 / 17.10.2024
Туркистон атамаси – этник ўзлик ва минтақавий бирлик ифодаси
12:10 / 16.10.2024