Президентнинг “Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2020/2021 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.

Қайд этилишича:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қошида Иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш, истеъмолчиларни электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ, кўмир маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш жараёнининг боришини ўрганиш ва назорат қилиш, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолиятини мувофиқлаштириш, иссиқлик энергияси ва ичимлик сув етказиб бериш бўйича республика штаби ташкил этилган;

республика иқтисодиёти тармоқларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича бажарилган ишлар натижаларини танқидий таҳлил қилиш асосида ижтимоий инфратузилма, асосий турдаги ёқилғи-энергетика ресурсларини жамғариш, сектор, маҳалла ва барча кўп квартирали турар жой фонди бўйича аниқланган камчиликлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан бартараф этилган.

Қуйидагилар:

а) республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2020/2021 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар режаси;

б) транспорт, коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги масалалари бўйича ишчи гуруҳ таркиби;

в) асосий муҳандислик коммуникациялари ва технологик ускуналарни 2020/2021 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш, хусусан, марказий ва маҳаллий қозонхоналар, иссиқлик ва ичимлик сув тармоқларида мукаммал ва жорий таъмирлаш ишлари асосий кўрсатгичлари;

г) кўп квартирали уй-жой фондини ҳудудлар бўйича 2020/2021 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш мукаммал ва жорий таъмирлаш кўрсаткичлари тасдиқланади.

Транспорт, коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги масалалари бўйича ишчи гуруҳ (О.Раматов)га:

вилоятлар, шаҳарлар ва айниқса қишлоқ туманларида кўп квартирали уйларни бўлажак куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни, маҳаллий автомобил йўллари, кўчалар ва умумий фойдаланиладиган жойлар, лифт ускуналари, марказлаштирилган ва маҳаллий қозонхоналар, иссиқлик, ичимлик сув ҳамда канализация тармоқлари ва маҳаллалар ҳудудларининг санитария ҳолати талабларига мувофиқ тартибга келтирилишини жойларга чиққан ҳолда назорат қилиш;