Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕХҲТ координатори омбудсман фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида шахсий ҳимоя воситаларини тақдим этди
Шахсий ҳимоя воситалари жазони ижро этиш муассасаларида Миллий превентив механизм доирасида жамоат ташкилотларини жалб қилган ҳолда мониторинг ўтказишда фойдаланилади.
Жорий йилнинг 5 май куни Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ)нинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори Олий Мажлиснинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида тиббий ниқоб, қўлқоп, махсус ҳимоя кийимлари ва антисептик воситалардан иборат шахсий ҳимоя воситаларини тақдим этди.
Омбудсман матбуот хизмати хабарига кўра, мазкур беғараз ёрдам ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори ва Олий Мажлиснинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили ўртасида имзоланган “Миллий превентив механизмни жорий этишга кўмаклашиш” лойиҳаси доирасида амалга оширилди.
Тергов ҳибсхоналаридаги ва жазони ўташ муассасаларидаги шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Олий Мажлиснинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили томонидан Миллий превентив механизм доирасида амалга оширилади.
Шахсий ҳимоя воситалари жазони ижро этиш муассасаларида Миллий превентив механизм доирасида жамоат ташкилотларини жалб қилган ҳолда мониторинг ўтказишда фойдаланилади.
Олий Мажлиснинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори Жон МакГрегорга тақдим этилган ёрдам учун миннатдорчилик билдирган.
Мавзуга оид
10:24 / 03.06.2026
Саида Мирзиёева ЕХҲТ бош котиби Феридун Синирлиўғлу билан учрашди
19:26 / 21.05.2026
Шавкат Мирзиёев ЕХҲТ билан кўп қиррали ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
10:23 / 16.01.2026
Гренландия масаласи: ЕХҲТ “дарҳол жавоб беришга тайёр”
21:07 / 08.12.2025